10 sep 12:15
News

Ван Гал Андорра термаси майдонидан қўрқмайди

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал, жаҳон чемпионати-2014 саралаш ўйинлари доирасида Андорра термасига қарши кечадиган сафардаги учрашувда, Андорранинг 850 мухлис сиғимига эга майдони унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаслиги айтди.

Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан 23:30 “Мини Эстадио” майдонида бўлиб ўтади.

- Майдон сиғими ҳеч қандай салбий роль ўйнамайди. Гап биз учун ушбу майдонда тугаши мумкин бўлган жаҳон чемпионати саралаш босқичи ҳақида кетаяпти. Шу сабабли майдондаги муҳит биз учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Мен бу майдонда олдин ҳам бўлганман ва ўшанда Голландия терма жамоасининг ўйинини мухлис сифатида кузатганман, - ван Галнинг сўзларини келтиради De Telegraaf.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook