03 sep 13:54
News

Ван дер Варт: "Реал" Бэйл учун жуда кўп пул тўлади"

"Гамбург" ва Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт собиқ жамоадоши Гарет Бэйл "Реал" томонидан тўланган пулдан анча арзон туришини маълум қилди.
Куни кеча Мадрид клуби уэльслик футболчи учун 91 миллион евро тўлади бу эса футбол тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.

"100 миллион евро? Футболчи бунча пулга арзийдими деган савол бериш керак, – дейди ван дер Варт. – Мен у билан бирга ўйнаганман, аммо ўша пайтда Бэйл 100 миллион турмас эди. Бэйл анча ўсишга эришди, энди "Реал" томонидан тўланган пулга лойиқлигини исботлаши лозим.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook