19 sep 16:36
News

Валентин Коваленко ОЧЛ ярим финалини бошқаради

ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси «Кашива Рейсол» (Япония) ҳамда «Гуанчжоу Эврегранд» (Хитой) клублари ўртасидаги ОЧЛ-2013 ярим финали дастлабки учрашувини бошқариб боради.
ОФК Осиё Чемпионлар Лигасининг бу йилги мавсуми ярим финал ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, «Кашива Рейсол» (Япония) - «Гуанчжоу Эвергранд» (Хитой) ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Коваленкога қанотларда ўзбекистонлик ФИФА лайнсменлари Рафаэль Илёсов ҳамда Маъмур Саидқосимовлар ёрдам беришади.

Ўзбекистнлик ФИФА рефериси Владислав Цейтлин учрашувда заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

ОЧЛ-2013. Ярим финал. Дастлабки ўйин.
25 сентябрь.
«Кашива Рейсол» - «Гуанчжоу Эвергранд»
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Лайнсменлар: Рафаэль Ильёсов, Маъмур Саидқосимов (Иккиси ҳам Ўзбекистон)
Заҳира ҳаками: В. Цейтлин
Назоратчи: Чонг Йим (Гонгконг)
Комиссар: Майкл Бордалло Жон (Гуам)
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 92
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook