UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  2 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5

"Валенсия" Сольдадо бўйича "Тоттенхэм" билан келишувга эришди Янгиликлар

"Валенсия" Сольдадо бўйича "Тоттенхэм" билан келишувга эришди

Бугун, 1 августда “Валенсия” клуби ўз расмий сайтида “Тоттенхэм” билан ҳужумчи Роберто Сольдадо бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
Бугун 28 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиши лозим ва шундан сўнг Лондон жамоаси у билан шартнома тузилганлиги ҳақида расмий тарзда эълон қилиши керак.

“Клуб Робертога омад тилайди ва ушбу футболчининг профессионализми ва “Валенсия” таркибидаги юқори даражадаги ўйинини таъкидлашни лозим топади”, - дейилади “кўршапалаклар”нинг расмий баёнотида.

Норасмий маълумотларга кўра трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил этган. “Тоттенхэм” тўловни қисмларга бўлиб тўлайди. Дастлаб 12 миллион евро бирламчи тўлов ва уч марта 6 миллион евродан.

Сольдадо 2010 йилда “Валенсия”га “Хетафе”дан ўтганди ва 146 ўйинда 80 та тўп киришга эришган. Ҳужумчи фаолиятини мадриднинг “Реал” жамоасида бошлаганди. Унинг ҳисобида Испания терма жамоаси таркибида 11 ўйин ва 6 та гол бор. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика