27 sep 18:41
News

"Валенсия" қишда Хуан Матани қайтармоқчи

"Челси" ярим ҳимоячиси Хуан Мата январь ойида "Валенсия"га қайтиши мумкин.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Испания клуби Жозе Моуриньо даврида майдонга деярли тушмаётган ярим ҳимоячини қайтармоқчи.

Ушбу вазиятни "Арсенал", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клублари ҳам кузатишмоқда. "Валенсия" футболчи учун 25 миллион фунт таклиф қилмоқчи.

Агар "Челси" футболчини сотишни истамаса "Валенсия" Матани ижарага ҳам олишга тайёр.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook