UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  1 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  30 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради»

«Локомотив» клуби Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичларидан озод этилгани боис жамоа роса 17 кун ўйин амалиётисиз қолди.
Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида темирйўлчилар Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида қисқа муддатли йиғин ташкил этишди. Биз ушбу йиғиндан кўзланган мақсад ва жамоанинг келгуси режалари ҳақида билиш мақсадида бош мураббий Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

- Вадим Карленович, Дукент йиғини қандай ўтди ва унда асосан қайси жиҳатларга эътибор қаратилди?

- Дукентдаги йиғин анча самарали ўтди. Ҳар ҳолда кўзлаган режаларимизни имкон қадар амалга оширдик. Табиийки Дукентдаги йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг функционал тайёргарлигини оширишга қаратилди. Бунга қай даражада эришганимизни эса яқин орадаги ўйинлар кўрсатиб беради.

- Мавсум эндигина бошланди. Наҳотки шу пайтдаёқ жамоанинг жисмоний тайёргарлиги маросимида бўлмаса?

- Жамоанинг ҳозирги жисмоний ҳолати биз истаган даражада эмас. Шу боис юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Дукентда йиғин ташкил қилдик.

- Ушбу йиғин доирасида жамоа «Локомотив-БФК»га қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушиб, йирик 6-1 ҳисобида ғалабага эришди. Буни рақибнинг кучсизлиги билан изоҳлаш мумкинми?

- Эҳтимол биз кўчайгандирмиз. Мен «Локомотив-БФК»ни у қадар кучсиз жамоа демаган бўлардим. Ҳар ҳолда мавсумнинг бу пайтида жамоаларнинг кучлари деярли тенг бўлади.

- «Локомотив-БФК»га қарши ўйинда хет-трек қайд этган Фарҳод Тожиев спорт формасига кириб улгурдими?


- Фарҳод ўз устида тинимсиз ишламоқда ва бу бизни қувонтиради.

- Жамоа «Андижон» клубига қарши кечадиган расмий ўйинга қадар яна биронта ўртоқлик учрашуви ўтказадими ёки…

- Албатта. 21 апрел куни 1-лига вакили «НБУ-Осиё» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Бу ўйин ТТЙМИ стадионида ўтказилади. Шундан кейин бевосита «Андижон» билан бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика