UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  0 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  0 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  11 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  18 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  55 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум Янгиликлар

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 22 сентябрь куни Уюшма Кубоги-2013 мусобақаларининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи ўйинида Тошкентнинг «Ардус» клуби Бухоронинг «Когон» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уюшма Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» клуби чорак финал якунига кўра совринни топширди. 2013 йилги мусобақанинг чорак финал ўйинида «темирйўлчилар» «Максам-Чирчиқ» қаршилигини синдира олишмади – 2:6.

Учинчи чорак финал ўйини ҳаваскор клублар ўртасида ўтди. Ҳаваскорлар орасида энг кучлилардан бири ҳисобланган «Uzpromstroybank» ҳеч бир қийинчиликсиз «Prodigy»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кучли тўртликка кириш йўлида энг қизиқарли ва шиддатли баҳс Тошкентнинг «Бунёдкор» ва «СҚБ-Юнусобод» жамоалари ўртасида кечди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди, қўшимча вақтда ҳам худди шу ҳисоб такрорлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари омадлироқ чиқишди – 4:1.

Шундай қилиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги ярим финалида «Максам-Чирчиқ» – «СҚБ-Юнусобод» ва «Ардус» – «Uzpromstroybank» жуфтликлари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 24 сентябрь куни 16:00 ва 18:00да бўлиб ўтади. Мусобақанинг барча учрашувлари натижалари билан «Мусобақалар» бўлимида танишишингиз мумкин.

Футзал уюшмаси Кубоги-2013
Чорак финал учрашувлари
22 сентябрь, якшанба

«Ардус» - «Когон» 7:3
«Максам-Чирчиқ» - «Локомотив» 6:2
«Uzpromstroybank» - «Prodigy» 8:2
«Бунёдкор» - «СҚБ-Юнусобод» 2:2 (қ.в.: 2:2; п.с.: 4:1)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика