UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  2 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  37 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2

Уюшма Кубоги-2013 финалида «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» ўйнайди Янгиликлар

Уюшма Кубоги-2013 финалида «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» ўйнайди

2013 йилги Уюмша Кубоги финалида «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари ўзаро куч синашишади.
24 сентябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 2013 йилги Ўзбекистон Футзал Уюшмаси Кубоги ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Ўйинлар якунига кўра, «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари мусобақа финалига йўл олишди.

Мусобақанинг бу йилги ярим финал ўйинлари, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг барқарор ва машҳур жамоалари ҳисобланган «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ»га «Uzpromstroybank» ва «СҚБ-Юнусобод» ҳаваскор жамоалари рақиблик қилишди.

Финалга қадар банкнинг ҳар иккала жамоаси Олий Лиганинг бир қатор жамоаларини, жумладан, «Бунёдкор» ва ўтган йилги футзал бўйича барча мусобақалар ғолиби – «Локомотив»ни мағлубиятга учратиб, ўзига хос шов-шувлар кўтариб бўлишган эди. Шундан келиб чиқиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги финалида камида битта ҳаваскор жамоа иштирокини тахмин қилиш мумкин эди. Бироқ «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» ўйинчилари савияси барибир юқорироқ чиқди.

Айнан савиядаги фарқ мусобақа финалчиларини аниқлаш ҳал қилувчи роль ўйнади.

Куннинг биринчи ўйинида «Максам-Чирчиқ» рақиб дарвозасига учта гол уриб, танаффусга нисбатан катта устунлик билан чиқиб кетишди. Бироқ иккинчи бўлимда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари ташаббусни ўз қўлларига олишди ва ҳисобдаги фарқни иккитагача қисқартиришга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай, «СҚБ-Юнусобод» ўйинчиларининг ҳимоядаги хатолари «Максам-Чирчиқ» ўйинни 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаши учун етарли бўлади.

«Uzpromstroybank» ўйинчилари «Ардус»га қарши ўйинни анча жонли бошлашди. Улар ўйин бошида иккита самарали ҳужум ташкил этиб, шу билан рақибни довдиратиб қўйишди. Бироқ ўйин охиригача Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари – Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов, Николай Свиридов, Андрей Шлёма ва бошқаларнинг саъи-ҳаракатлари самараси ўлароқ «Ардус» ҳаммасини жой-жойига туширди. Ўйин 6:2 ҳисобида «Ардус» ғалабаси билан якунига етди.

2013 йилги Уюшма Кубоги финали 26 сентябрь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика