UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади Янгиликлар

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади

Мазкур ҳафта Ўзбекистоннинг барча ёшдаги терма жамоалари мураббийлари номи аниқ бўлади.
Шу жумладан, миллий терма жамоада ҳам. Катта эҳтимол билан МТЖда бош мураббий ўзгармайди. Мураббийлар штаби борасида ҳозирча аниқ ахборот йўқ. Ундан ташқари, Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз ва олимпия терма жамоамизни ҳам ким бошқаришига ойдинлик киритилади.

31 декабрь куни ЎФФда фаолият олиб бораётган барча мураббийларнинг меҳнат шартномалари ўз якунига етади. ЎФФ Терма жамоалар маркази ўзига маъқул кўрган мутахасси билан шартномани узайтиради. Айни пайтда МТЖда Миржалол Қосимов бош мураббий. 1993 йилда таваллуд топган ёшларимизга эса Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётганди. 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз ўз фаолиятини якунлаганини инобатга олсак, Осиё чемпионати ва ЖЧда мазмунли ўйин кўрсатган Дилшод Нуралиевни олимпия терма жамоамиз бошқарувида кўришимиз мумкин. Алексей Евстафеев эса бугунги ёшлар терма жамоамиз устози ҳисобланади. 1998 ва 2000 йиллар терма жамоаларига эса Темур Алимхўжаев устозлик қилишда давом этади. Ҳозирча Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қайси терма жамоамиз кимнинг қўл остида бориши номаълум.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика