Latest news

15:21France Football 12 декабря назовёт обладателя «Золотого мяча»0 14:47Ибрагимович ва Рохо дисквалификациядан қутилиб қолишди2 14:47Златан Ибрагимович и Маркос Рохо избежали дисквалификации0 14:32Олий лига-2016. Энг ёш гол урган футболчи - Ислом Рашидхонов 3 14:16Пасторе, Рабио ва Верратти "Лудогорец"га қарши баҳсда ПСЖга ёрдам бермайди1 14:16Пасторе, Рабио и Верратти не помогут «ПСЖ» в матче с «Лудогорцем»0 14:07Алишер Азизов: “Обод" хорижда йиғин ўтазади”3 14:05Английские топ-клубы интересуются Андре Силвой0 13:53Бундеслига. 13-турнинг энг яхши футболчиси - Марко Ройс5 13:48Хуммельс "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлганини тан олди1 13:41Олий лига-2016. Майдонга тушган энг ёш футболчи - Георгий Аҳмедов 9 13:35Хуммельс признался, что мог перейти в «Манчестер Юнайтед»0 13:14Пеллегрини: "Браво жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири"9 13:14Пеллегрини: Браво является лучшим голкипером в мире0 13:06Егор Кримецга таъзия билдирамиз26

11 jul 14:32
News

Универсиада-2013. Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида мамлакатимиз вакиллари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 16 тага етди.
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 19 – ўринни, медаллар сонига кўра эса 6 – ўринни банд этиб турибди.

Юртимиз спортчилари ҳозирча – бокс (1 олтин – 4 кумуш – 3 бронза), белбоғли кураш (1 кумуш – 3 бронза), дзюдо (1 кумуш – 1 бронза) ва оғир атлетика (1 кумуш – 1 бронза) спорт турларида совринли ўринларни эгаллашди.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар мусобақаларда иштирок этган 29 нафар спортчимиздан 15 нафари (ўртача ҳар икки спортчидан бири) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.  

Олдинда мамлакатимиз спортчилари иштирок этадиган – оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, бадиий гимнастика бўйича мусобақаларда турибди ва умид қиламизки юқорида номлари зикр этилган спорт турларида ҳам кўплаб медаллар қўлга киритилади.  

Бугун Универсиада ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича мусобақалар ўтказилади. Юртимиз вакиллари дзюдо (жамоавий беллашувлар), эркин кураш (Ихтиёр Наврўзов (-66 кг), Умиджон Исманов (-84 кг)) ҳамда енгил атлетика (Юлия Тарасова) бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook