Latest news

22:45ВИДЕО. "Олмалиқ"нинг бугунги машғулотлари0 22:22Санжар Турсунов ва "Ал Харайтият"да мағлубият 8 22:20Коллина ФИФА ҳакамлар қўмитасини бошқаради5 22:20Коллина возглавит судейский комитет ФИФА0 22:10Ўртоқлик учрашуви. "Насаф" - "Шахтёр Қарағанда" 3:115 22:01Абдухолиқов дебют ўйинда гол уриб "Ал Сайлия"га ғалаба келтирди20 21:55Olamsport: МДҲнинг энг гўзал шахматчиси билан интервью0 21:38“Локомотив” БААда “Зенит” билан дуранг ўйнади15 21:34Превью. Бундеслига: Чемпионатнинг энг меҳнаткаш жамоаси пешқадамга қарши3 21:34«Манчестер Сити» Агуэрони сотишга тайёр15 21:34«Ман Сити» готов продать Агуэро0 21:20В понедельник Дибала и «Ювентус» обсудят новый контракт игрока0 21:14Дибала душанба куни «Ювентус» билан янги шартнома имзолайди шекилли2 20:50«Ливерпуль» Харт учун 15 миллион евро тўлашга тайёр18 20:50«Ливерпуль» готов предложить «Ман Сити» 15 млн евро за Харта0

27 may 21:10
News

Уммон Олмалиқда Ўзбекистонни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.

Ўртоқлик учрашуви.


Ўзбекистон - Уммон 0:1

Ҳакам
: В.Цейтлин.

Гол
: Аҳмад Ал-Муҳайжри (20)

Ўзбекистон
: Элдор Суюнов,  Бобурбек Йўлдошев, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Азим Аҳмедов (Сардор Собирхўжаев, 72), Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 54), Жамшид Искандеров (Жасур Ҳасанов, 67), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Сергеев, 54), Иван Нагаев (Наврўз Олимов, 67), Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Рашидов, 46).

Уммон
: 18. Файз Ал Рашиди, 3. Жабер Ал Авайси, 13. Абдулсаллам Ал Мухайни, 15. Али Ал Наҳар, 17. Ҳуссайн Ал Галайни, 12. Аҳмад Ал Муҳайжри, 7. Ҳуссайн Ал Хадри (Ал Фурси, 80), 23. Жума Ал Машари (Ал Мухаири, 88), 14. Муҳсин Ал Халди, 19. Фаҳад Ал Жалбуби (Ибраҳим, 83), 9. Сами Ал Лаҳсни (Ёқуб Абдулкарим, 57).

Огоҳлантириш
: Азим Аҳмедов (14), Жума Ал Машари (42)


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ



90+6` Учрашув якунланди! Ўзбекистон - Уммон 0:1! Бугун Олмалиқда вакилларимиз мағлубиятга учрашга мажбур бўлдилар.

90+4` Тўп рақиб жарима майдончаси олдида айланиб юрибди. Лекин масаланинг ечими топилмаяпти. Уммонлик футболчилари жуда зич жойлашишган.

90+2`
Вакилларимиз гол уриши учун Цейтлин яна 6 дақиқани совға қилди. Лекин бундан футболчиларимиз фойдалана олишадими? Асосий масала ана шунда...

90` Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` Уммон таркибида ўзгариш: Ал Машари ўрнига Ал Мухаими майдонга тушди.

87` Ўзбекистон терма жамоаси бугунги ўйинда ҳисобни тенглаштира оладими? Олмалиқда йиғилган минг-минглаб ишқибозлар ўз суюклиларидан гол кўришга жуда интиқ бўлиб ўтиришибди...


86`
Уммонликларнинг ўнг қанот бўйлаб уюштирган ҳужумларини Бобурбек Йўлдошев бартараф этишга эришди.

85`
Олег Зотеев оддий вазиятда тўпни ўзида сақлаб қола олмади.

83` Ал Жалбуби ўрнига Ибраҳим майдонга туширилди.

82`
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Фозил Мусаев томонидан ошириб берилган тўпни Наврўз Олимов боши билан дарвозага йўллаганди. Лекин бундан ҳам наф чиқмади.

80` Уммон таркибида ўзгариш: Ал Хадри ўрнига Ал Фурси майдонга тушди.

77` Уммон терма жамоаси бугун анча зич ва тартибли тарзда ҳимояланмоқда. Улар орқага ётиб олишмаган. Фақатгина имконларини кутиб, қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишмоқда. Улар томонидан уюштирилаётган ҳужумлар ҳам анча хавфли кўриниш олмоқда.

73` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ! Навбатдаги ҳужум анча жонли кўриниш олди. Лекин Сергеевнинг дарвоза томон берган зарбасини рақиб посбони Ал Рашиди қайтариб қолди.

72`
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш. Азим Аҳмедов ўз ўринини Сардор Собирхўжаевга бўшатиб берди.

71` Уҳҳҳ! Қайноқ ҳужум. Бизнинг дарвозамиз олдида қайноқ ҳужум ташкил этилди. Уммон ҳужумчиси Элдор Суюнов билан ёлғиз қолдирилди. Лекин яхшиямки ҳужумчи зарба беришда хатога йўл қўйди.

70`
Жасур Ҳасанов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб бормоқчи бўлди. Лекин рақиб ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди. 

69` Ҳозиргина майдонга чиққан Наврўз Олимов ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

67` Ўзбекистон терма жамоасида яна ўзгариш: Жамшид Искандеров ўрнига Жасур Ҳасанов ва Иван Нагаев ўрнига Наврўз Олимов майдонга туширилди.

66` Иван Нагаев! Яна Нагаев! Яна ноаниқ зарба!

65` Азим Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

64` Ташаббус тўлиқлигича вакилларимиз томонида. Лекин ҳисобдаги устунлик барчасини инкор этмоқда.

62` Уммоннинг хавфли ҳужуми. Элдор Суюнов бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

60` Хавфли вазият! Игорь Сергеев томонидан йўналтирилган кучли зарбани рақиб посбони ушлаб олди!

58` Уммон жамоасида ўзгариш: Ал Лаҳсни ўрнига Ёқуб Абдулкарим майдонга тушди.

55` Терма жамоамиз ҳужумларида ранг-баранглик етишмаётгандек. Яратувчанлик йўқ ҳужумчиларимизда.

54`
Терма жамоамиз таркибида ўзгариш. Одил Аҳмедов ўрнига Фозил Мусаев ва Санжар Шоаҳмедов ўз ўрнини Игорь Сергеевга бўшатиб берди.

53`
Уммон жамоаси асосан ақлли ва тактик футбол намойиш этмоқда. Биринчи бўлимга нисбатан улар иккинчи таймда кўпроқ олдинга боришга ҳаракат қилишмоқда.

52`
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Лекин рақиб посбони бувазиятда ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни ушлаб олди.

51` Одил Аҳмедов майдон марказида тўпни йўқотди ва орқага қайтиб тезда ўз хатосини тўғирлашга эришди.

50`
Иккинчи бўлим сокинлик билан бошланди. Ҳозирча жамоалар ҳужумга берилиб кетишмаяпти ва ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

49`
Яна чап қанот бўйлаб ҳужум ва яна Олег Зотеев тўпга улгурмади. Бу вазиятда Одил Аҳмедов тўп оширишда хатога йўл қўйган эди.

48`
Чап қанотдан вакилларимиз олдинга боришди. Лекин узатиб берилган тўпга Олег Зотеев етиб кела олмади.

47`
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди. Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45+3` Ажойиб имконият! Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига Иван Нагаев томон ажойиб пасни амалга оширди. Лекин Иван қулай вазиятни йўққа чиқарди. Бугун Иван Нагаев ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаяпти. Кетма-кет навбатдаги ҳужумни у самарали тарзда якунлай олмади.

45+2` Уммон терма жамоаси қўшиб берилган вақт ичида икки бор ҳужум уюштиришди. Лекин ҳимоячиларимиз бу вазиятда аниқлик билан билан ҳаракатланишди.

45` Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` Ҳусниддин Ғофуров томонидан йўналтирилган кучли зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

44`
Ўзбекистон терма жамоаси устунликни ўзида сақлаб турибди. Лекин юзага келаётган вазиятлардан унумли фойдаланиш борасидаги инқироз ҳали ҳам давом этмоқда.

42` Уммон футболчиси Жума Ал Машари огоҳлантириш олди.

40`
Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар Егорь Кримецнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. 

39`
Иван Нагаев навбатдаги ҳужум давомида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

37` Уҳҳҳҳҳҳҳҳ! Хавфли вазият! Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси олдидан кучли зарба йўллади! Уммон посбони Ал Рашиди бу вазиятда ўзинин кўрсатишга мувофақ бўлди.

35`
Одил Аҳмедов тўпни жарима майдончаси ичига узатиб берди. лекин Уммон ҳимоячиси тўпни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.

34`
Элдорбек Суюнов бошлаган ҳужум якунига етмай қолди. Айни пайтда дарвозабонлар бир-бирларига тўпни тепиб туришибди.

32` Учрашувда устунлик вакилларимиз томонида. Бир неча ҳужумлар ташкил этилди. Лекин бу вазиятлардан фойдаланиш ҳозирча Ғофуров ва Нагаев каби ҳужумчиларимизга насиб этмади.

28` Олмалиқда мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришибди ва интернет ишлаш тезлиги анча пасайган. Шу сабабли онлайн трансляциямизда узилишлар юзага келмоқда. Бунинг учун Сиздан узр сўраймиз!

24`
Тўп назорати вакилларимиз томонида. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумлар самара бермагач, энди чап қанот бўйлаб ҳужумлар ташкил этилмоқда.

22`
Учрашувда тўлиқ устунлик вакилларимиз томонида. Лекин Уммон терма жамоаси аъзолари юзага келган биргина вазиятдан унумли фойдаланиш эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

20` ГОООЛ! Аҳмад Ал-Муҳайжри! 0:1!
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Жарима зарбасидан сўнг тўп тусинга тегиб қайтди ва қайтган тўпни Аҳмад Ал-Муҳайжри дарвозамизга жойлаб қўйди.

18`
Одил Аҳмедов бугун терма жамоамизни етакчи сифатида майдонга бошлаб тушган. Айнан Одил ҳозир ўзининг чиройли ҳаракатлари билан рақибини доғда қолдира олди. Лекин вакилларимизнинг ҳужумини рақиб ҳимоячилари бартараф этишни уддасидан чиқишди.

16` Вакилларимиз анча фаол ҳаракат қилишмоқда. Жамшид Искандеровдан Ҳусниддин Ғофуров томон  ғайри-оддий пас. Ҳусниддин эса бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда деб қайд этди ён ҳакам...

15`
Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужуми. Иван Нагаевга бу борада аниқлик етишмади ва Иван тўпни йўқотиб қўйди.

14`
Азим Аҳмедов майдон марказида рақибига нисбатан қоидани бузди. Азим Аҳмедовга Цейтлин сариқ карточка кўрсатди. Учрашувдаги илк огоҳлантириш.

13`
Жамшид Искандеров ва Санжар Шоаҳмедов тандеми асосида ташкил этилган ҳужумни Санжар чиройли тарзда якунламоқчи бўлди. Лекин ҳимоячи унга бу вазиятда қаршилик кўрсата олди.

11`
Нагаев тезкорлигини ишга солди. Лекин унга аниқлик етишмади.

10`
Азимжон Аҳмедов узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Тўп эса дарвозага аниқ етиб бормади.

9`
Ўзбекистон терма жамоасининг хавфли ҳужуми. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг фаоллиги эвазига юзага келган ушбу ҳужумни Санжар Шоаҳмедов самарали тарзда якунлашга яқин қолганди.

7`
Олмалиқ шаҳрида бугун футбол ишқибозлари учун катта байрам. Стадион мухлислар билан тўлиб-тошган.

6`
Уммон терма жамоасининг ҳужуми. Бобур Йўлдошев ҳозир хавфни бартараф этишга эришди.

4`
Вакилларимизнинг ҳужуми бесамар якунланди. Уммон дарвозабони тўпни ўйинга киритиб берди.

3`
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда. Азимжон Аҳмедов ўз фаоллигини намойиш этди.

2` Ҳар иккала жамоалар ҳам ўйинни тезкорлик билан бошлашди. Даставвал Уммон олдинга интилиганди. Кейинчалик эса вакилларимиз жавоб ҳужумини ташкил этишга уриниб кўришди. Ҳозирча дарвозалар томон зарбалар кузатилгани йўқ.

1`
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди...

Учрашув олдидан ҳар иккала жамоа вакилларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Уммон давлат мадҳияси янграб ўтди. Энди навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига...

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда. Олмалиқда бу ўйинга бўлган қизиқиш юқори даражада эканлигини мухлислар ташрифидан ҳам билиб олса бўлади!

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Ноутбукимиз "Олмалиқ" марказий стадионидан ёзади! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммон терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик ўйинини ўтказади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини олиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Ўртоқлик учрашуви.


Ўзбекистон - Уммон 0:1

Ҳакам
: В.Цейтлин.

Гол
: Аҳмад Ал-Муҳайжри (20)

Ўзбекистон: Элдор Суюнов,  Бобурбек Йўлдошев, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Азим Аҳмедов (Сардор Собирхўжаев, 72), Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 54), Жамшид Искандеров (Жасур Ҳасанов, 67), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Сергеев, 54), Иван Нагаев (Наврўз Олимов, 67), Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Рашидов, 46).

Уммон: 18. Файз Ал Рашиди, 3. Жабер Ал Авайси, 13. Абдулсаллам Ал Мухайни, 15. Али Ал Наҳар, 17. Ҳуссайн Ал Галайни, 12. Аҳмад Ал Муҳайжри, 7. Ҳуссайн Ал Хадри (Ал Фурси, 80), 23. Жума Ал Машари (Ал Мухаири, 88), 14. Муҳсин Ал Халди, 19. Фаҳад Ал Жалбуби (Ибраҳим, 83), 9. Сами Ал Лаҳсни (Ёқуб Абдулкарим, 57).
Огоҳлантириш: Азим Аҳмедов (14), Жума Ал Машари (42)
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 156
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 81
Жамшид Искандеровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экан
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров... 58
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook