UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  4 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  7 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3

Улкан орзулар оғушида Янгиликлар

Улкан орзулар оғушида

Бугунги кунда юртимизда футбол инфраструктураси анча ривожланди.
Шунга монанд равишда, жойларда фаолият юритаётган футбол мактабларида ҳам талантли ва маҳоратли ёш футболчилар таълим ва тарбия олишиб, етишиб чиқа бошлашди.

Биз сайтимиз орқали ана шундай ёш ва келажаги порлоқ ёш футболчилар ҳақида алоҳида саҳифа қилиб, улар ҳақида туркум мақолалар бериб боришни анчадан бўён ният қиламиз-у, аммо бунга ҳар доим ҳам имкониятимиз етавермайди. Шундай бўлсада, бу ишга бугун қўл урдик.

Афсуски, бизда ривожланган мамлакатлардагидек ёш футболчиларни танлаш ёки уларни бирон бир жамоага тавсия қилиш ишлари ҳали кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган, балки бу иш ҳозирча ўзаро таниш-билишлик орқали амалга оширилади. Йўқ, биз буни танқид қилишдан йироқмиз. Албатта, келажакда бу иш ҳам бизда ривожланади, бунга асло шубҳа қилмаймиз. Биз бир нарсага қаттиқ ишонамизки, бизда ҳам талантлар ғиж-ғиж аммо шу талантларнинг ҳаммасида ҳам таниш-билишлар йўқ. Оқибатда шундай талантли ёшлар баъзан назардан четда қолиб, охир-оқибат футболдан бошқа соҳага ўтиб кетишга мажбур бўлишади. Ана шуниси жуда ачинарли ҳолат.

Биз қуйида бир ёш футболчи ҳақида қисқача ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг орзулари жуда катта. Умид қиламизки, бу ёш футболчининг келажаги порлоқ ва албатта катта футболда ўзини кўрсатади. Зеро, орзуга айб йўқ.

Худойназаров Қобилбек, 1996 йил 24 январда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Ўтган йил Муборакдаги “Машъал” футбол академиясини тамомлаган. Бўйи 1.73 м. Вазни 63 кг. Чап қанот химоячиси маҳоратини эгаллаган.

Ёш футболчи ўзи ҳақида шундай ҳикоя қилади: - “футболга қизиқишим 5 ёшимдан бошланган. Менда футболга меҳр ўйғонишида дадам сабабчи бўлганлар, у киши иложи бўлса, биронта футбол учрашувини ўтказиб юбормайдилар, шундан бўлса керак мени келажакда футболчи бўлишимни жуда ҳоҳлайдилар. Бу албатта болалигимдан менда футболга қизиқиш пайдо қилган. Маҳалламиздаги тенгдошларим билан футбол ўйнаш энг севган машғулотимга айланди. Ўшандан сўнг дадам мени “Хисор” стадионига олиб бордилар ва Ўктам Худойбердиев қўлларига топширдилар. Ўктам акадан анча нарсаларни ва дастлабки футбол сир-асрорларини ўргана бошладим. 2009 йили “Машъал” футбол клубининг етук мутахассислари кўригидан ўтиб, “Машал” футбол академиясига ўқишга қабул қилиндим. У  ерда мен ўз тенгдошларим қаторида ўз касбининг моҳир усталари бўлмиш мураббийлар қўлида футбол сирларини ўргана бошладим. “Машъал” футбол академиясида менга мураббийларим Ж.Ботиров, Ж.Саидов, В.Келдиев,  Э.Рапатов, Н.Шоимовлар футбол сирларини меҳр билан ўргатдилар. ўқиш жараёнида биз гуруҳимиз билан Қозоғистоннинг Қаратау шаҳрида, Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган футбол мусобақаларида иштирок этиб, фахрли I,II ўринларни эгаллаганмиз.

Энг яхши кўрган футболчим, “Барселона” клуби ҳимоячиси - Карлес Пуйол. Ўзимизнинг футболимизда ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган, “Насаф” жамоаси аъзоси – Шуҳрат Муҳаммадиевдир, мен уларга жуда ҳавас қиламан ва шундай футболчилардек бўлишга ҳаракат қиламан. Орзуим катта футболга кириш ва келажакда терма жамоамиз сафида она Ватаним шарафини ҳимоя қилсам, дейман”

Орзуга айб йўқ, дейдилар. Биз ҳам Қобилбекка “орзуларингиз амалга ошсин деймиз”, деймиз. Келгусида мамлакатимиз футбол майдонларида жавлон уриб, етакчи футболчилар сафида кўришни ният қилиб қоламиз.
 

Зиёдулла Сафаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика