UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Уилфрид Заа: “Осиё турнеси мен учун янги тажриба” Янгиликлар

Уилфрид Заа: “Осиё турнеси мен учун янги тажриба”

Уилфрид Заа жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида “Манчестер Юнайтед”даги биринчи кунлари ва бошқалар ҳақида гапириб берди.
-   Сени жамоадаги энг биринчи кунинг қандай бўлган?
-   Мен шунчаки кийиниш хонасидаги шкафимни олдида тўхтадим ва атрофни кузата бошладим. Ўша пайтда кийиниш хонасида ажойиб муҳит ҳукм сурарди сабаби бу ерда ҳамма ҳазил қилар эди. Бошида озгина жаҳлим чиққанди кейин ўрганиб кетдим.

-   Англия ёшлар терма жамосига чақиришганлиги сабабли сен жамоага қолганлардан кеч қўшилдинг. Сени турнега олишганига фикринг қандай?

-   Мен бундан жуда хурсанд бўлдим. Мен мураббийларда яхши таассурот қолдиришни хоҳлайман. Шунинг учун ҳам бундай саргузаштларга бутун жамоа бўлиб бориш жуда ёқимли.

-   Турнедан нималарни кутяпсан?

-   Бу мен учун янги тажриба сабаби мен олдин бундай турнеларда ҳеч қачон бўлмаганман. Мен бундан ҳақиқатдан кўп нарса кутяпман.

-   Сен жамоанинг янги ҳамкори бўлган “Аерофлот”нинг тақдимотида қатнашдинг. Таассуротларинг қандай?

-   Мен ҳеч  қачон бундай тақдимотларда қатнашмаганман шунинг учун бу менга янгилик. Лекин у ер менга ёқди.

-   Ўйинчилар сени қандай қабул қилишди?

-   Ҳар бири келиб мен билан танишди ва мен билан танишишни ҳеч ким инкор қилмади. Менга жуда ҳам илиқ муносабатда бўлишди.

-   Сен аллақачон машғулотларда ўзинг топган трюкни синаб кўргандирсан?

-   Ҳозирча менда бундай имконият бўлмади (кулади). Бунга шунчаки тўғри келадиган вазият бўлмади, лекин мен буни келажакда намойиш қиламан.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика