UZ

25 янв 18:55
Янгиликлар

Уче учта ўйинда битта гол урди

Ўз вақтида "Пахтакор", "Шўртан" жамоаларида ўйнаган нигериялик ҳужумчи Ихероуме Уче айни пайтда Вьетнам Супер лигасининг "Тан Куанг Нин" клуби шарафини ҳимоя қиляпти.
Вьетнам чемпионатининг бу йилги мавсуми 11 январь куни старт олган бўлиб, шу куни Ученинг жамоаси ўз уйида кутилмаганда "Сонг Лам Ан" клубига 0:1 ҳисобида ютказиб қўйди. 17 январь куни ўтказилган 2-турда "Тан Куанг" "Нин Бин" майдонидан ғалаба (3:1) билан қайтди. Бугун эса Уче жамоадошлари сафарда "Бин Дуонг" клуби билан нурсиз дурангга имзо чекишди. Ўйинда ҳисоб очилмаган. 2007 йили "Пахтакор" таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган нигериялик футболчи ўтказилган учта ўйинда битта тўп киритишга муваффақ бўлган. "Мавсумнинг очилиш ўйинида кучли рақибга  мағлуб бўлдик. Бу клуб чемпионатда пешқадамлик қиляпти. Бугун қандай ўйнашганидан хабарим йўқ, лекин дастлабки икки учрашувда юз фоизлик натижа қайд этишганди. Вьетнам чемпионати ҳам йилдан-йилга кучайиб боряпти. Мамлакат клублари ўз сафларига Бразилия, Гана, Нигерия, Камерун, Австралия, Япония, Корея каби давлатлардан келган легионер футболчиларни қўшиб олишяпти. Жорий мавсумда жамоамиз олдига чемпионлик вазифаси қўйилган. Мавсум эндигина бошланди. Бу ёғига очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз", - дейди САга берган интервьюсида Ихероуме Уче.

Камолиддин АЛИМОВ   
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  526
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: