UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёҳуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:59Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  22 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда Янгиликлар

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда

Уммонда бўлиб ўтаётган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини европалик футбол скаутлари ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти.
Маълумки, мазкур мусобақада “60 дақиқа. Вақтни чўзма. Ўйна!” жумласи асосий шиор вазифасини ўтамоқда. Бундан кўзланган мақсад, 90 дақиқалик ўйиннинг ҳеч бўлмаганда 60 дақиқасини майдонда ҳаракат қилиш орқали таъминлашдир.

“60 дақиқа” шиори жуда ажойиб фикр бўлди, – дейди футбол агенти Маурицио Морана. – Лекин буни амалда қўллаш фақат майдондаги ўйинчиларга боғлиқ эмас, балки мураббийлар ва ҳакамлар ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшишлари шарт. Шундагина ўйиннинг 60 дақиқасида футбол ўйнаса бўлади”.

“Монако” клуби билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Раду Баику эса бу борада шундай деди: “ОФК бу шиор орқали ўйиннинг тезлигини оширмоқчи. Бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Агар ҳакамлар қаттиққўллик билан баҳсларни бошқарса, вақт чўзишга ҳожат қолмайди. Шундай экан, ҳакамлар доим ўйинчиларга босим ўтказиб туришлари лозим”.

Бу гапларга “Зенит” вакили Маттео Тоноцци ҳам тўла қўшилди: “ОФК “60 дақиқа” шиорининг қандай мазмун касб этишини мусобақадан олдинги мураббийлар мажлисида атрофлича тушунтириб берди. Ўйинда тўхталишлар қанча кам бўлса, учрашув шунча қизиқ бўлади ва бу орқали биз – скаутларнинг ҳам яхши футболчиларни саралаб олишимиз осон кечади”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика