13 dec 12:58
News

U-22 Осиё чемпионати аккредитацияси 2 январгача давом этади

2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммонда 2013 йилги U-22 Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Мусобақани ёритиш истагида бўлган мухбирларни аккредитациядан ўтказиш жараёни 1 декабрь куни очилган.

ОФКнинг маълум қилишича, мусобақани бевосита Уммондан туриб ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари mediachannel.the-afc.net манзилида жойлашган ОФК медиа-канали орқали рўйхатдан ўтишлари, керакли барча ҳужжатларни тақдим этишлари керак. Аккредитация учун ҳужжатларни тақдим этиш жараёни 1 декабрь куни очилган бўлиб, 2014 йил 2 январига қадар давом этади.

«Кўрсатилган муддат ичида ОФК медиа-канали орқали аризаларни жўнатмаган журналистларга аккредитация берилмаслиги, ўз-ўзидан, ушбу журналистлар мусобақаларни ёритишга қўйилмаслигини эътиборга олишингизни сўраймиз», - дейилади ОФК ахборотида.

Шунингдек, Уммонга мусобақани ёритиш учун бормоқчи бўлган журналистлар, журналистлар учун мўлжалланган кириш визаси учун ариза беришда ўзлари билан бирга қандай қурилмларни Уммонга олиб кирмоқчи эканликларини ҳам кўрсатишлари сўралади. Шу муносабат билан, ОФК медиа-канали орқали рўйхатдан ўтаётган вақтда виза олиш учун кўрсатилиши керак бўлган қурилмалар рўйхатини ҳам илова қилиш сўралади.

U-22 Осиё чемпионати аккредитацияси масаласида қўшимча саволлар пайдо бўлса, seunghum.lee@the-afc.com электрон почта манзили орқали Ли Сёунгамга мурожаат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади. Ўзбекистонлик футболчилар «D» гуруҳида Ироқ, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Жамоа мусобақа арафасидаги илк йиғинни 24-29 декабрь кунлари Тошкентда ўтказишни режалаштирган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook