UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0 Янгиликлар

U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйинда тезкор гол урилди. Абубакир Муртазоев 4-дақиқада вакилларимизни олдинга олиб чиқди - 1:0. Орадан уч дақиқа ўтгач Жонибек Кўчимов ўзини кўрсатдти - 2:0. 26-дақиқада Кўчимов ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди - 3:0.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 49-дақиқасида Сухроб Нуриллаев меҳмонлар дарвозасига тўртинчи голни ҳам урди - 4:0. Орадан икки дақиқа ўтгач Ойбек Нурматов узоқ масофадан жуда чиройли гол урди - 5:0.

60-дақиқада фаластинлик футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

67-дақиқада Озодбек Қурбонов гол урди - 6:0. 78-дақиқада Сухроб Нуриллаев дублга эришди - 7:0. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Азиз Ғаниев пенальтидан гол урди - 8:0.

87-дақиқада яна бир фаластинлик футболчи қизил карточка олди. 90+1-дақиқада Азиз Ғаниев дублга эришди ва ўйиндаги якуний натижани ўрнатди - 9:0.

Энди ўсмирларимиз якшанба куни гуруҳдаги сўнгги ва ҳал қилувчи учрашувни Яманга қарши ўтказади. Бу ўйин ҳам "Жар" стадионида соат 16:00да бўлиб ўтади.


Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0 (3:0)
Голлар:
Абубакир Муртазоев 4, Жонибек Кўчимов 7, 26 пенальти. Сухоб Нуриллаев 49, 78, Ойбек Нурматов 51, Озодбек Қурбонов 67, Азиз Ғаниев 85 пенальти. 90+1.
Ўзбекистон U16: 1.Акром Хўжаев, 2.Дониёр Ҳошимов, 5.Озодбек Қурбонов, 14.Достонбдек Бердиқулов, 3.Илҳом Алижонов, 8.Ойбек Нурматов, 18.Жаҳонгир Аҳмадов, 16.Абубакир Муртазоев, 11.Азиз Ғаниев, 7.Жонибек Кўчимов, 10.Сухроб Нуриллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика