UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  5 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1

Tуркия терма жамоасининг Тошкентга келгани ҳеч кимнинг эсида йўқ Янгиликлар

Tуркия терма жамоасининг Тошкентга келгани ҳеч кимнинг эсида йўқ

Аввал хабар бериб ўтганимиздек шу йилнинг 14 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Иорданияга қарши жаҳон чемпионати плей-офф учрашувига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак бўлган ушбу ўртоқлик ўйини футболчиларимиз учун фойдали бўлади, деган умиддамиз. Бироқ ҳозир бошқа масала ҳақида тўхталмоқчи эдик.

Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоаларининг Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлганидан кейин аксарият интернет нашрлари бу ҳақда хабар бера туриб, бунгача Туркия терма жамоасининг Ўзбекистонга келмагани, ёки икки юрт терма жамоалари биринчи марта ўйнаши ҳақидаги маълумотларни тарқата бошлади.

Бироқ, маълумки Ўзбекистон миллий терма жамоаси бундан 11 йил муқаддам, айнан Тошкент шаҳрида Туркия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказган. Тўғри, ўшанда пойтахтимизга Туркиянинг 20 ёшгача бўлган термаси ташриф буюрганди. Ўйин 2002 йилнинг 27 июл санасида "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтган. Унда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қолаверса 2013 йилнинг 20 феврал санасида ҳам Ўзбекистон ва Туркия ёшлар терма жамоалари Туркияда ўртоқлик учрашуви ўтказган ва унда майдон эгалари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ҳайрон қоларли томони шундаки, 2002 йилда бўлиб ўтган ўша учрашув ҳақида Ўзбекистон футбол федерациясида ҳам маълумот сақланиб қолинмаган экан. Федерация матбуот хизмати таркиблар борасидаги мурожаатимизни қондиришга ожизлик қилди. Бир пайтлар федерацияда ишлаган Алишер Никимбаев эса шундай ўйин бўлганини ёдга олди, лекин у ҳам бу ҳақда тўлиқ маълумот бера олмади.

Аксинча, Туркия футбол федерацияси сайтида 2002 йилдаги ўйин ҳақида айрим маълумотлар мавжуд экан. Бироқ, у ерда ҳам ўйинда қайд этилган ҳисоб ва  Туркия терма жамоаси таркибидан бошқа статистика йўқ. Шундай экан бундан 11 йил олдин Туркияга қарши бизнинг қайси футболчиларимиз туп сурганию, ким гол киритгани номаълумлигича қолмоқда.

Ойдинлик киритамиз, 2013 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон ва Туркия терма жамоалари Тошкентда иккинчи ўрқтоқлик ўйинини ўтказишади. Учрашув "Пахтакор" стадионида, соат 19:00да бошланади.


Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Туркия U-20 - 1:0
2002 йил, 27 июль
Тошкент, "Пахтакор" стадиони
Гол: ?
Ўзбекистон: ?
Туркия: Толга Зенгин, Серкан Балжи, Жан Улун, Тайфун Жўра, Гўкхан Юлдуз, Эрман Йилдирим, Али Жамол Бўзтепа, Седат Дебрели, Семих Шентурк, Ясин Каража, Меҳмет Али.
Захирадан майдонга тушганлар: Меҳмет Чоғум - 46, Фахри Татан - 46, Аднан Демирел - 77, Февзи Элмас - 46, Тунжай Дерекўйлу - 83, Умут Булут - 75, Адем Кўчак - 46.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика