Latest news

23:45Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"13 23:45Зидан: "Если мы хорошо сыграем в матче против "Барселоны", результат придёт"0 23:32Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"7 23:32Луис Энрике: "Важно выиграть, потому что это будет победа над прямым конкурентом"0 23:20"Спартак" - "Рубин" учрашувини шахматчи бошлаб беради0 23:20Российский шахматист сделает первый удар по мячу в поединке "Спартак" - "Рубин"0 23:00"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)18 22:22Кроос машғулотларга қайтди5 22:22Кроос вернулся к тренировкам0 22:12ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиши учун 2та рақибни мағлуб этиши керак бўлади17 21:50«Валенсия» Нанини бир ойга йўқотди1 21:50«Валенсия» потеряла Нани на месяц0 21:30Матье Дебюши 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди4 21:30Матье Дебюши из-за травмы пропустит около 6 недель0 21:13Озил: "Реал"га қайтиш? Барча нарса бўлиши мумкин"9

26 jul 13:56
News

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел

14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор. Шу сабабли биз ўйин бўлиб ўтадиган кунга қадар Туркия терма жамоасининг ўйинчилари билан таништириб борамиз.
Дастлабки қаҳрамонимиз терма жамоа асосий посбони Волкан Демирел бўлади.

Волкан Демирел 1981 йил 27 октябрда Истанбулда туғилган. Ушбу дарвозабон сузишга, саёҳат қилишга ва спорт автомобилларини йиғишга ишқибоз.

191 см бўйга эга бўлган посбон фаолиятини "Карталспор" футбол мактабида бошлаган. Ушбу клубнинг катталар жамоасида 50 дан ортиқ ўйин ўтказгач 2002 йил июль ойида Туркиянинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Фенербахче" сафига кўчиб ўтганди. Ушбу клубдаги дебютини кейинги йилнинг 26 апрель кунида нишонлаган Демирел кейинчалик жамоанинг асосий дарвозабонига айланди.

2004 йилдан бошлб терма жамоага жалб этила бошлаган ва илк учрашувини 28 апрель куни Белгияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Демирел 2008 йил бўлиб ўтган Европа чемпионатида терма жамоанинг асосий посбони бўлган. Ўша чемпионатда Туркия ярим финалга қадар етиб бориб катта шов шув кўтарганди.

Қизиғи Демирел туркчага "темир қўл" деб таржима қилинади. У бугунга қадар Туркия терма жамоаси сафида жами 57 марта майдонга тушган. Клублар доирасида эса ҳаммаси бўлиб 368 та ўйин ўтказган.

Волкан Демирел тўрт карра Туркия чемпиони ҳисобланади. Дарвозабон "Фенербахче" сафида 2004, 2005, 2007 ва 2011 йилларда мамлакат чемпиони бўлган. 2012 ва 2013 йилларда Туркия кубоги, 2007 ва 2009 йилларда эса Туркия Суперкубоги соҳиби бўлган. Юқорида айтиб ўтганимиздек 2008 йилги Европа чемпионатида бронза медал соҳиби бўлган.

Демирел 2009 йил Белгияда энг чиройли аёл деб топилган Зайнаб Северга уйланган. Уларнинг тўйи 2010 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook