UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  0 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  13 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Бурак Йилмаз Янгиликлар

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Бурак Йилмаз

14 август кунги рақибимиз Туркия терма жамоасининг футболчиларини таништиришда давом этамиз.
Бу сафар Бурак Йилмазнинг фаолияти билан таништирамиз. Ҳужумчи 1985 йилнинг 15 июлида Анталияда туғилган. У "Антальяспор" клуби футбол мактабида ўқиган ва 2002 йил жамоанинг асосий таркибига кирган.    Йилмаз жамоа сафида 4 йил давомида 78та ўйинда 35та гол уриб "Антальяспор"ни биринчи лигадан Суперлигага чиқиши учун катта ҳисса қўшган.

2006 йил ёзида Бурак "Бешиктош" сафига кўчиб ўтди. Бу клубдаги илк мавсум яхши ўтди, 32та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 6та гол урди. Кейинги мавсумда эса жамоадаги асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди ва атига 6та баҳсда майдонга тушди.

2008 йил январь ойида "Манисаспор"га ўтган футболчи бу клубдаги илк учрашувидаёқ хет трикка эришди! Йилмаз Маниса шаҳри клубида 16та ўйинда қатнашиб 9та гол урган.

Шу йилнинг ёзида у энди "Фенербахче" клубига кўчиб ўтди. Аммо бу клубда деярли майдонга тушмай "Эскишаҳарспор"га бир йилга ижарага берилди. Ижара муддати тугагач "Фенербахче"ни тарк этди.

2010 йил февраль ойида Йилмаз "Трабзонспор" билан шартнома тузди. Клубдаги дастлабки мавсумида у 30та ўйинда 19та гол урди ва жамоаси билан бирга Туркия вице чемпиони бўлди. 2011/2012 йилги мавсумда ҳужумчи 33та гол билан Туркия чемпионатининг тўпурари бўлди.

Шу сабабли уни "Галатасарой" сотиб олди. 2012 йил июль ойидан бошлаб мана шу клуб сафида тўп тепиб келмоқда. "Галатасарой" футболчини 5 миллион евро эвазига сотиб олди. Йилмаз бу клуб билан бирга ЕЧЛ чорак финалига қадар етиб борди ва бу мусобақада жами 8та гол урди. Гуруҳ босқичида 6та гол уриб энг фойдали футболчи бўлишга эришди.

Бурак Йилмаз Туркиянинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган. Миллий терма жамоада 2006 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. У ўзининг илк голини 2011 йилга келиб урган. Ўша йилнинг 3 июль куни ЕВРО2012 саралаши доирасидаги Бельгияга қарши учрашувда Йилмаз ўзининг миллий терма жамоадаги дастлабки голини урди. Ҳозирги кунга келиб у терма жамоа сафида 25та ўйинда майдонга тушиб 8та тўп киритди.

Совринлари
Жамоавий

"Бешиктош" - Туркия кубоги (2007), Туркия Суперкубоги (2006).
"Трабзонспор" - Туркия кубоги (2010), Туркия Суперкубоги (2010).
"Галатасарой" - Туркия Суперкубоги (2012), Туркия Чемпиони (2013).

Шахсий
Туркия чемпионати тўпурари - 2011/2012 (33та гол), 2012/2013 (24та гол).
Европа Чемпионлар лигаси 2012/2013 гуруҳ босқичи тўпурари - 6та гол
Европа Чемпионлар лигаси 2012/2013 гуруҳ босқичи энг фойдали футболчиси

Футболчи ҳақида қизиқ факт: Бурак Йилмаз "Бешиктош", "Фенербахче", "Трабзонспор" ва "Галатасарой" клубларида фаолият олиб борган иккинчи футболчи. Ундан олдин Серген Ялчин шундай натижага эришганди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика