UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  10 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Туркия терма жамоаси 12 август куни Тошкентга етиб келади Янгиликлар

Туркия терма жамоаси 12 август куни Тошкентга етиб келади

Туркия миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун 12 август куни Тошкентга етиб келади.
14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Туркия миллий терма жамоаси делегацияси 12 август куни Тошкент шаҳрига етиб келади. Туркия Футбол Федерацияси хабарига кўра, Туркия терма жамоаси аъзолари 11 август куни йиғиладилар ва 12 август куни Тошкентга учадилар. Маълумот ўрнида, Туркия терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Овчи Ўзбекистонга қарши ўйин учун 35 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди. Терма жамоанинг Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг якуний таркиби Тошкентга учиш арафасида маълум бўлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ўртоқлик ўйини Туркия терма жамоаси учун сентябрь ва октябрь ойларида бўладиган ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берса, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бу ўйин орқали ЖЧ-2014 саралаш плей-оффида Иордания терма жамоасига қарши кечадиган ўйинлар учун тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни аввалроқ хабар берганимиздек, озарбайжонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Мазкур ўйиннинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика