UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  17 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  12 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Трансферлар: Бугунги қайноқ хабарлар Янгиликлар

Трансферлар: Бугунги қайноқ хабарлар

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугунги янгиликларни тақдим этишни лозим топдик. Марҳамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

"МЮ" ва "Тоттенхэм" Халиловични илиб кетишмоқчи
Хабарингиз бор, Каталониянинг "Барселона" жамоаси Хорватиялик ёш иқтидор соҳиби Ален Халиловични таркибга қўшиб олиш ҳаракатида юрганди. Каталонияликлар футболчига расмий таклиф билан чиқишга ҳам улгуришган. Лекин "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби инглиз грандлари хорватиялик футболчини "Барса"дан илиб кетишмоқчи. Sky Sportsнинг ёзишича, туманли албион вакиллари ҳам яқин вақт оралиғида 17 ёшли футболчига таклиф юборишни режалаштиришмоқда. Кўрамиз, Халилович учун кечадиган ушбу курашда кимнинг қўли баланд келар экан.

"Герта" Жигержини жамоада олиб қолмоқчи

Мавсум бошида Берлиннинг "Герта" жамоаси "Волфсбург"дан Толга Жигержини ижарага олганди. Футболчи шу вақт оралиғида янги жамоасида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга муваффақ бўлди. Шу боисдан берлинликлар Жигержини жамоада олиб қолишни режалаштиришмоқда. BILD нашрининг хабар беришича, "Герта" раҳбарияти яқин вақт ичида Жигержининг трансфер ҳуқуқини "Волфсбург"дан бутунлай сотиб олади. Футболчининг ўзига эса 2017 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинади.

Жоел Велтман ёзда Англияга йўл оладиганга ўхшайди
"Аякс" сафида ажойиб ўйин кўрсатиб, амстердамлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Жоел Велтман бир қатор инглиз клубларининг қизиқиш доирасига кириб қолди, дея ёзади De Telegraaf нашри. Манбада қайд этилишича, Велтман хизматларига "МЮ", "Ман Сити", "Арсенал" ва "Челси" каби клублар эхтиёж сезишмоқда. Катта эҳтимол билан Жоел ёзда Англияга кўчиб ўтади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Жоел Велтманнинг "Аякс" билан тузган амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган.

"Фулхэм" Фуксга қизиқмоқда
Англиянинг "Фулхэм" клуби "Шальке 04" ҳимоячиси Кристиан Фуксга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар тарқатди. Айни пайтда инглиз жамоаси ҳимоя чизиғида, хусусан, чап қанот ҳимоясида муаммоалар вужудга келган. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида "Фулхэм" "Шальке 04" ҳимоя қўрғони вакили Фуксни ўз таркибига қўшиб олишни кўзламоқда. Агар асли австриялик бўлган футболчи "Фулхэм"га кўчиб ўтадиган бўлса, у Йон Арне Риисе ўрнини эгаллайди.

"Челси" кичик Азарни ижарадан қайтаради
Англиянинг Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, "Челси" яқин вақт ичида Торган Азарни ўз сафига қайтариши мумкин. Ёш Торган ҳозирда "аристократлар" сафида ёрқин ўйин кўрсатаётган Эден Азарнинг укасидир. Кичик Азарнинг ҳаракатлари "Челси" мураббийлар штабига мақул келган. Шу боисдан лондонликлар уни ижарадан қайтариш ҳақида ўйлаб туришибди. Агар ҳаммаси режалаштирилганидек амалга ошадиган бўлса, тез орада Лондон супер-клуби сафида ака-ука Азарларнинг ўйинини кўришимиз мумкин бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика