11 jul 09:13
News

“Тоттенхэм” клуби “Рома”га Пьянич учун 23 млн евро таклиф этди

Италиянинг “Рома” клуби ярим ҳимочиси Миралем Пьянич “Тоттенхэм” клуби қизиқиш доирасига кириб қолди, деб хабар беради The Guardian мухбири Саша Ибруль.

Англия клуби италияликларнинг Босния ва Герцоговина терма жамоаси ўйинчиси учун 23 млн евро таклиф билан чиқишган.

Аввалроқ футболчига “Манчестер Юнайтед”, дортмунднинг “Боруссия” ва “Милан” клублари қизиқиб келишаятган эди.

Бундан ташқари яқинда чиққан хабарларга кўра Пьянич Россиянинг “Зенит” клубига ўтишга розилик бермаган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook