UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Эртага "Бунёдкор" оловранг, "Ал Аҳли" оқ либосда ўйнайди0 20:23“Металлург” Туркия йиғинини якунлади0 20:22Пол Скоулз: "Челси" ва МЮ айни пайтда Англиянинг энг кучли клублари"2 20:15"Ал Таавон" - "Локомотив". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ36 20:02Бартомеу: "Луис Энрике билан шартномани узайтиришни хоҳлаймиз"3 19:42"Шальке-04" Евгений Коноплянкани "Севилья"дан сотиб олмоқчи0 19:22Поль Погба: "Жамоага максимум ёрдам беришга интиламан"3 19:01Миралем Пьянич "Порту"га қарши ўйнамаслиги мумкин0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда23 18:35ОЧЛ-2017. "Истиқлол Хузистон" - "Ал Фатеҳ" 1:09 18:19Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, қиличбозларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетмоқдалар0 18:15Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”33 18:14Мата: "Мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритиб, ЕЛнинг кейинги босқичига йўл оламиз деган умиддаман"7 18:11ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" - 2:18 17:45Бакка Хитой клуби таклифини рад этди1

11 дек 15:57
Янгиликлар

Томас Мюллер: "Кечаги мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади"

Кеча "Бавария"нинг "Манчестер Сити"га мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.
Зохиржон Акрамхонов тайёрлади"Голливуд ФК"нинг мағлубиятга учрамагинга ҳам анча вақт бўлганди. Мюнхенлик футболчилар сўнгги бор Германия супер кубоги учун бўлган баҳсда "Боруссия Д" олдида ожиз қолишган эди. Шу боисдан кўпчилик кечаги баҳсдан сўнг "Голливуд ФК"ни қийин вазиятга тушиб қолди деб ўйламоқда. Лекин "Бавария" юлдузларидан бири Томас Мюллер ундай фикрда эмас. Мюллернинг фиркича, баъзан мағлубиятга учраб туриш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

- Томас, ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида "Бавария" ажоиб ўйин кўрсатди. Аммо ундан кейин жамоангиз ўйини қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Кеча, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз қовушмади. Билмадим, нега?! Менимча, биз кеча бир-биримизни яхши тушунмасдан ҳаракатландик. Балки шу боисдан жамоавий ўйин кўрсата олмагандирмиз.

- Балки жамоадошларингизда ўзларига бўлган ишонч керагидан ортиб кетгандир. Ҳар ҳолда анча вақтдан бери барча рақибларни енгиб келаётган эдинглар…  
- Ростдан шундай шекилли… Ўзимизга бўлган ишончимиз чиндан ҳам юқори эди. Аммо 2:3 ҳисобидаги мағлубият бизга кўп нарсани кўрсатиб берди. Бу яқин вақтлар ичидаги энг хунук воқеа бўлди, менимча.

- Ўйиндан аввал мағлубият ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсангиз керак?
- "Бавария" ҳеч қачон бирор матчдан аввал мағлубиятга учраш ҳақида ўйламайди. Жамоамиз ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқади. Айниқса, "Аллианц Арена"да ютқазишни тасаввур қилиш ҳам қийин. Аммо кеча майдонда биз кутмаган нарсалар содир бўлди.

- Гуруҳда юзага келган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Дастлабки беш ўйинда ғалаба қозонган ҳолда биз асосий вазифани бажариб бўлгандик. Демак, ортиқча ҳавотирланишга хожат йўқ. Охирги матчда мағлубиятга учраганимизни эса оғир кулфат деб ҳисобламайман. Ҳадеб ютавериш ҳам яхши эмас. Сизни ишонтириб айтишим мумкин, айнан, шу мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади.  Янги рекордларни бўлса аста-секин яна қайд этаверишимиз мумкин.

Зохиржон Акрамханов таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 75
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: