Latest news

02:49Испания чемпионати. “Лас-Пальмас” – “Депортиво” 1:11 02:49Чемпионат Испании. «Лас-Пальмас» сыграл вничью с «Депортиво»0 02:48Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди2 02:35Африка кубоги. Марокаш Тогони мағлуб этди1 02:35Сборная Марокко переиграла Того0 01:47“Барселона” Неймарнинг карточкасини бекор қилдирмоқчи0 01:47«Барселона» обжалует желтую карточку Неймара, которую он получил за симуляцию в матче с «Сосьедадом»0 01:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда8 01:34Жерард февралдан “Ливерпуль” академиясида иш бошлайди0 01:34Джеррард с февраля начнет работать тренером в академии «Ливерпуля»0 00:00Olamsport: Australian Open. Федерер ва Маррейдан ғалабалар ва бугун турнирда қайд этилган барча натижалар0 23:48Африка кубоги. Кот-д’Ивуар Конго билан очколарни бўлишиб олди0 23:48Кубок Африки. 2-й тур. Кот-д’Ивуар сыграл вничью с ДР Конго0 23:24Миранда: “Интер” Скудетто учун курашиши лозим”0 23:24Миранда: «„Интер“ должен стремиться к Скудетто»0

02 jul 18:40
News

Тоҳир Кападзе: “Муваффақиятли ўйинларимизнинг замирида меҳнатларимиз ётибди”

Бу йил биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасида ҳар йилгидан кўра мазмунли ва ижобий иштирок этаётган “Қўқон-1912”нинг қайд этаётган натижалари таҳсинга лойиқ.
Сабаби жамоа жорий мавсум мухлисларини қувонтирмоқда. Айниқса жамоа бошқарув постига Тоҳир Кападзе келганидан сўнг, натижалар ижобий томонга ўзгара бошлади. Айни пайтда эса “Қўқон-1912” турнир жадвалида 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Куни-кеча қўқонликлар биринчи лиганинг “штатли” иштирокчиси “Оқтепа”ни йирик (4:1) ҳисобда мағлубиятга учратди.

- Тоҳир Вейсалович, жамоа бошқарувини қўлга олганингиздан кейин, “Қўқон-1912” кетма-кет ғалабаларга эришди. Бунинг натижасида жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам тез фурсат ичида ижобий томонга ўзгарди. Бунга қандай эришилмоқда?

 - Муваффақиятли иштирокимизнинг замирида биринчи навбатда, меҳнатларимиз ётибди деб ўйлайман. Машғулотларда ранг-барангликка қўл уришимиз ва тинимзсиз ҳаракатлар натижасида жамоа турнир жадвалида юқори ўринлар учун курашадиганлар қаторидан жой олди. Бунда барчанинг ҳизмати бор. Клуб раҳбариятидан тортиб, футболчиларгача.

- Жамоада иш бошлаганингиздан сўнг, футболчилар шу кунгача қанчалик ўсишга эришди?

- Албатта, йигитларда скзиларли ўсиш кўзга ташланмоқда. Буни қайд этаётган натижаларимиздан ва турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрнимиздан ҳам билиб олиш мумкин. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Боиси олдинда ҳали кўплаб учрашувлар кутиб турибди. Ўйлайманки, шогирдларим ўйиндан ўйинга янада ўсади.

- Клубда иш бошлаганингиздан кейин, натижанинг ижобий томонга ўзгартириш учун кўпроқ нималарга эътибор қаратдингиз?

 - Юқорида айтиб ўтганимдек, таркибда асосан маҳаллий ёшлар ҳаракат қилмоқда. Айни пайтдаги ихтиёримизда бўлган футболчилар билан биринчи босқич якунигача иштирок этишга мажбурмиз. Демоқчиманки, ҳозир таркибда кўшимча ўзгаришлар қила олмаймиз. Жамоада дастлаб футболчиларнинг руҳий холатини яхшилашга киришдик. Бундай пайтда йигитларнинг ўз кучларига бўлган ишончини ортиши муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса машғулотларда ҳам жиддий ўзгаришларга қўл урдик. Махсус дастурлар ишлаб чиққан холда, шу тизим асосида иш олиб бормоқдамиз. 

- Иккинчи босқич ўйинларига таркибни бироз кучайтириш орқали киришилса керак. Ҳар холда “жанг”нинг энг асосийси айнан ушбу босқичдан старт олиши таҳмин қилинмоқда. Шу боис айтингчи, селекция жараёнида кўпроқ қайси чизиқларни кучайтиришни режалаштиргансиз?

- Табиийки таркибни кучайтириш ишлари олиб борилади. Бу борада янги футболчилар асосан Фарғона вилоятидан бўлади. Четдан ўйинчи олиб келиш ниятимиз йўқ. Вилоятнинг асосий жамоаси “Нефтчи” иккинчи даврада таркибини кучайтириш учун хорижлик футболчиларни олиб келиши мумкин. Шунда жамоа ўйинига мос келмаган айрим ўйинчиларни “Қўқон-1912”га жалб этиш орқали сафимизни кучайтиришни ўйлаб турибмиз.

- Айни пайтда қўл остингизда тўп сураётган ёш футболчиларга олий лигадан совчилар келса, уларни қўйиб юборасизми ёки таркибда олиб қолишга ҳарақат қилинадими?
- Йўқ, агарда ўша футболчимиз олий лига жамоасида ўйнаб кета олишига ишонса унга омад тилаймиз. Футболчимиз олий лигада ўйнаса бундан фақат хурсанд бўламиз.
 

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating: +1   

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 160
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook