UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  0 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  10 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

Тоҳир Кападзе: Ҳозирча футболчиларни синовдан ўтказяпмиз Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: Ҳозирча футболчиларни синовдан ўтказяпмиз

Биринчи лигада ўз иштирокини Шарқ минтақасида бошлаб, оралиқ танаффусга 2-ўринни эгаллаб чиқиб кетган "Қўқон-1912" айни дамда Ғазалкентда йиғин ўтказмоқда.
Жамоа иккинчи босқичда муносиб ўйин намойиш этиб, кучлилар сафига чиқиш учун бор имкониятини ишга солмоқчи. Шу боис бош мураббий Тоҳир Кападзе айни пайтда таркибни маҳоратли ижрочилар билан шакллантиришга эътибор қаратмоқда. Раҳбарият ҳам ўз навбатида жамоанинг пухта тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб бераётганини айтиб ўтиш керак.

Иккинчи босқичга ҳозирлик ишлари, таркибдаги энг сўнгги ўзгаришлар ва шунингдек келгуси режалар хусусида жамоа устози Тоҳир Вейсалович championat.asia га эксклюзив интервью берди.

- Тоҳир ака, жамоангизни айни пайтда Ғазалкентда йиғин ўтказаётганидан хабаримиз бор. У ердаги шароитлар сизни қониқтиряптими?

- Ҳа, албатта бу ерда машғулот ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган. Хавоси ҳам жуда зўр жой экан. Нолийдиган жойимиз йўқ.

- Машғулотлар жараёни қандай кечмоқда?

- Бу ерга дам олгани эмас, ишлаш учун келдик. Шу боис кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Йигитлар ҳам астойдил шуғулланмоқда.

- Жамоадаги энг сўнгги ўзгаришларни бизга сиздан бошқа ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Шу боис келди-кетдиларни ўзингиздан билсак дегандик?

- Бемалол. Айни пайтда таниқли футболчилардан Андрей Бакланов, Муҳсин Низомиддинов, Ҳуршид Узоқбоев, Аҳмад Раимжонов, Нодир Қўзибоев ҳамда Давлатбек Ёрбеков жамоамизнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек фарғоналик 1994 йилда туғилган бир нечта иқтидорли футболчиларни ҳам машғулотларимизга жалб этдик.

- Юқорида айтиб ўтган футболчиларнинг рўйхатини яна қайси номлар давом эттириши мумкин?

- Бу футболчилар билан селекция жараёнини тўхтатиб қўймоқчи эмасмиз. Иккинчи босқич ўйинлари 11 августдан старт олади. Шундай экан биз учун 10 август заявка топшириш муддатининг энг сўнгги куни бўлади. Унга қадар таркибда яна янги номалар пайдо бўлади албатта.

- Жамоа қайси футболчилари билан хайралашишга қарор қилди?

- Ҳозирча ҳеч ким жамоамизни тарк этмади. Барча футболчилар йиғинга жалб этилган. Айнан мана шу Ғазалкентдаги 10 кунлик йиғинимиз мобайнида кўпчилик ўйинчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади. Аниқроғи яна бир ҳафтадан сўнг, айрим йигитларга жавоб беришга мажбур бўламиз. Чунки мусобақа регламентига кўра, атига 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа оламиз.

- Ҳуршид Узоқбоевни охирги пайтларда катта футболда учратмай қўйгандик. Унинг бугунги холати сизни бош мураббий сифатида қониқтирмоқдами?

- Узоқбоевни ўз вақтида олий лига жамоаларида ўйнаганини барчамиз жуда яхши биламиз. Шунингдек унинг тажрибаси катта эканлигини ҳам унутмаслик керак. Тўғри, Ҳуршид охирги йилларда ҳеч қайси жамоа сафида кўриниш бермади. Шу боис уни юқори спорт формасида деб бўлмайди. Лекин ҳимоячининг жисмоний холатини яхшилай олсак, ўйлайманки иккинчи босқич ўйинларида жамоамизга катта фойдаси тегади. Тажрибаси асқотади. Боз устига Узоқбоев қўқонлик футболчи ҳисобланади.

- Александр Критинин, Ҳуршид Узоқбоев, Муҳсин Низомиддинов - бу учлик ўз вақтида олий лига баҳсларида ўйнаб тобланган ҳимоячилардир. Бундан хулоса қилиб айтганда, мудофаа чизиғидан муаммони бартараф этган кўринасиз. Айтингчи, яна қайси позицияларни кучайтиришни режангизга киритгансиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, келди-кетдилар давом этади. Биз кўпроқ ҳозир ҳужум чизиғидаги рақобатни оширишни ўйлаб турибмиз. Бу кемтикни "Нефтчи"нинг умидли ўйинчилари ёрдамида бартараф этишни мақсад қилганмиз. Биласиз, "Нефтчи" вилоятнинг асосий жамоаси  ҳисобланади. Бу жамоа билан муносабатларимиз жуда яхши кўринишда. Айни пайтда ушбу клубнинг трансфер ойнасида фаоллик кўрсатаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Шу боис "Нефтчи"нинг иқтидорли ўйинчиларини ижара асосида бўлса ҳам олишни ўйлаб турибмиз.

- Айнан кимларни олишни мўлжаллаяпсизлар? Номларни аниқ айта оласизми?

- Бу фақат бизнинг истагимиз билангина амалга ошадиган иш эмас. Аввало биз хоҳлаган ўйинчини жамоамизга ўтишига "Нефтчи" мураббийлари рози бўлса, шундагина уларни ўз сафимизга қўшиб олишимиз мумкин. Агар ихтиёр ўзимда бўлганида, бу жамоадан Отабек Ҳайдаров билан Отабек Зокировга ўхшаган иқтидорли йигитларни олган бўлар эдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика