UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Тоҳир Кападзе, Биринчи лигадаги ижобий ва салбий холатлар, ҳакамлар, келгуси режалар ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Тоҳир Кападзе, Биринчи лигадаги ижобий ва салбий холатлар, ҳакамлар, келгуси режалар ва бошқалар ҳақида

Ўтган ҳафта Қўқонга уюштирган сафаримиз чоғида дастлаб “Қўқон-1912”нинг янги базасига кириб борар эканмиз, у ерда биринчи бўлиб жамоа бош мураббийи Тоҳир Вейсалович билан учрашдик.
Фикрлаш доираси анча кенг бўлган Кападзе ҳамиша ОАВ билан жуда илиқ муносабатда бўлиб келгани ҳам мулоқотимизнинг енгил ўтишини таъминлади. Унинг мулоҳазага ундайдиган фикрларини ёзиб олдик.

- Бу йилги мавсум жамоамиз учун қониқарли ўтди –дейди Тоҳир Кападзе. - Чемпионатни 3-ўринда якунлашга жуда яқин турибмиз. “Машъал” ва “Андижон”ни ҳисобга олмайдиган бўлсак, қайд этган натижамиз ёмон эмас. Бу эгаллаган ўрнимиз бизга ҳеч нима бермас, лекин бу биз учун кейинги йилларда жуда асқотади. Бу билан янги мавсум учун қайсидир маънода пойдевор ярата олдик. “Машъал”  “Андижон”  ҳар томонлама жуда кучли жамоалардир. Шунинг учун уларга биринчи лигада бошқа бирор-бир клуб рақобатчилик қила олмайди. Ўйлайманки, бу икки жамоа жорий йил олий лигада иштирок этганида аутсайдерлар қаторида юрмасди. Лекин уларнинг ушбу мавсум биринчи лигада иштирок этгани, қуйи лиганинг савиясини ошишига хизмат қилди. Негаки, профессионаллик ва бу каби бир қатор жиҳатлар борасида улар биринчи лига жамоаларига ўрнак бўлди. Тўғри, бу йил жамоамизнинг олий лигага чиқиш учун имкониятлари чакки эмас эди. Лекин биласизми, элитага чиқишдан олдин биз аввало клуб пойдеворини мустаҳкамлашга эътибор қаратдик. Шунинг учун клубимиз раҳбарлари билан ўзаро маслаҳатлашиб бу вазифани кейинги йилга қолдирдик. Шаҳримиз ҳокими футболни жуда яхши кўради. Клубимиз раҳбарлари ҳам имкон қадар яхши шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Илгари бундай шароитлар йўқ эди. Шунинг учун шахсан “Қўқон-1912” жамоасининг вице-президенти Бахтиёржон Толиповга бизга бўлган юқори эътибори учун клубимиз аъзолари томонидан ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Насиб қилса кейинги йил клубимиз мутасаддилари жамоамиз олдига кучлилар сафига чиқишни вазифа қилиб ва керакли шароитларни яратиб берса, ишонаманки, келаси йил Қўқонда ҳар томонлама бақувват бўлган жамоа туза оламиз ва мухлисларни олий лига билан хурсанд қиламиз. Бунинг учун қилинадиган ишлар кўп хали. Нафақат маблағ, балки стадионимизнинг бугунги холатини олий лига талаб даражасида қилишимиз лозим бўлади. Шунингдек базамиз ҳам ёмон эмас-у, лекин у ерда ҳам қилинадиган ишлар бор. Буларнинг ҳаммаси Қўқонда бўладиган ишлардир. Бу кўпроқ ҳаракат ва хоҳишга боғлиқ.

- Қўқон менинг шаҳрим. Киндик қоним шу ерда тўқилган. Бу ерда бир-биридан ажойиб бўлган даврларни ўтказдим. Умумий айтганда бу ерда ўн беш йил давомида ишладим ва бугунги кунда ҳам фаолият юритиб келмоқдаман. Хуллас жамоа мен учун бегона эмас. Шунинг учун ҳам мавсум бошида раҳбарият таклиф қилганида лаббай деб жавоб бердим. Чунки Қўқонда ҳар доим талантли иқтидорлар кўп бўлган. Нафақат маҳоратли футболчилар балки илгари бу ердан юлдуз даражасидаги ўйинчилар етишиб чиққан. Шундай вақтлар бўлганки, ўзга клубларда тўп тепган қўқонлик футболчиларни йиғиб, битта муносиб терма жамоа йиғиш имкони бўлган. Лекин охирги йилларда моддий жиҳатнинг салбийлиги ва ҳомийларнинг йўқлигидан футбол жамоамиз рейтинги анча пастлагани рост. Худога шукур Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда Қўқон шаҳар ҳокими Икром Абдуллаевнинг миллионлар ўйинига бўлган катта эътибори билан жорий йилнинг май ойидан “Қўқон-1912” жамоасига янги бақувват ҳомий Қўқон “Спирт” ОАЖ бириктирилди. Бу қилинган ишлардан кўзланган асосий мақсад келажакда жамоа олдига юқори вазифалар қўйиш. Улар бу билан жамоанинг аввалги қаддини ростлашини таъминламоқчи. Шунингдек Фарғона вилояти футболини савиясини бундан-да оширмоқчи. Ўз вақтида Фарғонадан учта жамоа олий лигада иштирок этган. “Нефтчи”, “Атласчи”, “Автомобильчи” ҳамда “Цементчи” жамоалари илгари элитада қатнашган. Шунинг учун яқин орада яна Фарғона вилоятидан иккита жамоа олий лигада қатнашиши учун “Қўқон-1912” жамоасини кучлилар сафига олиб чиқиш вазифаси қўйилмоқда. Бу йўлда ҳозир жуда катта ишлар қилинмоқда. Шунинг учун ҳам жамоага таклиф қилишганида йўқ дея олмадим. Агарда раҳбарият моддий томондан ўз вақтида қўллаб-қувватлаб турса, ишонаманки, яқин йиллар давомида “Қўқон-1912” олий лига чиқади. Шунда ҳам 1-2 йиллик жамоа бўлиб эмас, балки юқори ўринлар учун курашадиган клуб сифатида. Клубда бу йил биринчи босқичнинг 8-туридан расман иш бошлагандим. Бу пайтга келиб жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қуйироқда эди. Ўша пайтда йигитлар билан суҳбатлашиб, уларни руҳан ҳамда жисмонан тайёрлаб бордик. Кетма-кет муваффақиятли ўйинлардан сўнг, ўз-ўзидан иштирокимизда ижобийлик кўзга ташлана бошлади. Бугунги кунга келиб эса, 3-ўринга кўтарилиб олдик. Ўйлайманки, бундан мухлисларимиз ҳам хурсанд.

- Бу йилги биринчи лига ҳақида нима дейишим мумкин? Мен 1998 йилдан буён биринчи лигада ишлаб келмоқдаман. Шу йиллар оралиғида маълум муддат бошқа соҳаларда ҳам ишлаганимни ҳисобга олсак¸ ўн йилдан ортиқ ушбу лигада фаолият юритдим. Табиийки лига ҳақида етарлича тушунчага эгаман. Шу сабабли менда ҳар бир йилдаги чемпионатларни бир-бири билан таққослаш имконияти мавжуд. Охирги йилларда биринчи лигада футболга бўлган қизиқиш ва муносабат ҳамда лиганинг савияси анча пасайган. Лекин бу йилги биринчи лигани олиб аввалги йилларга нисбатан солиштирадиган бўлсак, жорий мавсумда савия бироз ошгандек. Бунга аввало ОАВнинг бўлаётган юқори эътиборини келтириш мумкин. Спорт ТВда ҳар бир турдан сўнг, ушбу лига тур ҳисоботига бағишланган кўрсатув бериб борилмоқда. Диёр Имомхўжаевнинг 40 дақиқалик ушбу кўрсатуви орқали биринчи лигага бўлаётган эътибор ва ундаги ўзгаришларни билиб бориш имкони бўлмоқда. Шунингдек яна бир биз учун қўл келаётгани бу – "www.championat.asia" интернет порталининг биринчи лиганинг ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб бораётганидир! Бундан ташқари “Машъал” ва “Андижон”нинг биринчи лигада иштирок этиши ҳам лиганинг ўсишига жуда катта туртки берди. Чунки булар ҳақиқатдан ҳам олий лига даражасидаги жамоалар эди. Инфратузилма, таркиб, футболга бўлган муносабат шароитлар борасида бу икки клуб олий лигага мос жамоалардир. “Машъал” ва “Андижон”да ҳам ажойиб стадион мавжуд. Айниқса андижонликларнинг ашаддий ишқибозлари бор. Қолаверса ҳар иккала жамоанинг мураббийлари ҳам олий лигада ишлаган. Шу боис айтиш мумкинки, “Машъал” билан “Андижон” ҳудди олий лиганинг ҳавосини қуйи лигага ҳам олиб келгандек туюлди. Бу клубларга қарши биринчи лиганинг бошқа жамоалари катта иштиёқ билан жангавор руҳда ўйнади. Улардан очко тортиб олиш учун ҳам астойдил курашди. Шунингдек “Машъал” ва “Андижон” қаерда ўйнамасин, ўша жойда махаллий мухлисларнинг футболга бўлган қизиқиши ортди. Рақобат ҳам анча кучайди. Юқоридаги икки клубдан ташқари “Қўқон-1912”, “Зарафшон-НЦЗ”, “Спартак”, “Хоразм” каби жамоалар ҳам мавсум охирига қадар юқори ўринлар учун жиддий кураш олиб бораётгани рақобатни ошишига сабаб бўлмоқда. 1-2-ўрин эгалари аниқ бўлиб улгурган бўлсада, 3-ўрин учун кураш чемпионат сўнггига қадар давом этадиган кўринади. Рақобатни бўлгани яхши. У бор жойда ўсиш бўлади. Шу боис айтиш мумкинки, бу йилги биринчи лига аввалгиларига нисбатан бироз ўсди.      

- Биринчи лигада салбий жиҳатлар ҳам бор албатта. Биринчи навбатда ташкилий жиҳатлардан ишлар анча суст эканлигини айтишим мумкин. Чунки ўйинлар ўтказиладиган майдонларнинг холати жуда ачинарли холда. Мисол учун “Аланга”, “Чуст-Пахтакор”, ёки “Локомотив-БФК”нинг уй учрашувлари ўтказиладиган майдонларнинг холатини олайлик, уларнинг майдонларида комбинацион ўйин намойиш этишнинг сира иложи йўқ. Бундан ташқари яна бир қатор стадионларнинг майдонлари сифатли ўйин кўрсатиш учун талаб даражасида эмас. Аслида ПФЛнинг регламентида клубларга бўлган жуда катта талаблари бор. Аммо бу талаблар жойида бажарилмаяпти. Чунки бунга кўпчилик эътиборсиз бўлиб қолган. ПФЛ айнан ушбу талабларни кучайтириш керак. Сабаби футбол шундай спортки, унинг талабларига бўйсунмаган жамоани четлатиш керак. Бизда баъзида раҳмдиллик қилиб, талаблар ҳам вақтида бажарилмаяпти. Албатта бундай холатлар биринчи лиганинг савиясига салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Клубларимизга, қайд этилаётган натижалар ва футболчиларга таъсир қилмоқда. Хусусан сафар ўйинига борганингизда, у ердаги аҳволни кўриб, шундай фикр келасизки: бизга қандай талаблар қўйиляптию, бу ерга қандай мажбурият қўйилган?! Талаб ва қонун барчага баробар бўлиши керак. Ўша регламентдаги талабни амалда бажариш жоиз. Бундан фақат клубларимиз ютади. Аксинча холатларда мураббийлар ва футболчилар қийналмоқда. Клуб раҳбарлари вадаларни бериб, кейин уни уддасидан чиқмаяпти ва талаб бажарилмасдан қолиб кетмоқда. Тизим яхши йўлга қўйилган, лекин кўплаб жамоаларда ўз ишига бўлган профессионаллик йўқ. Бу билан нима демоқчиман, жамоа раҳбарлари футболчиларга ва мураббийларга зарур шарт-шароитларни яратиб бермаяпти. Бунга “Орол” жамоасининг “Чуст-Пахтакор” билан сафардаги ўйинга бора олмаганини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Шунингдек биринчи босқичда саккизталикка кирган “Янгиер” молиявий муаммо туфайли иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди. Бундай ажойиб жамоанинг ярим йўлда “қоқилиши” жуда ҳам ачинарлидир. Таркибида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига номзод бўлган ўйинчилар бор эди. Кейинчалик янгиерликларнинг ўрнини “Истиқлол” эгаллади. Айнан ушбу ўзгаришдан “Қўқон-1912” жабр кўрди. Негаки, биринчи босқичдан сўнг, 2-ўриндаги “Андижон”дан атига 4 очко ортда қолаётган эдик. “Янгиер”ни ўрнини “Исқтилол” тўлдиргач, очколаримиздан яна 2та олиб ташланди. Бу каби холатлар лиганинг савияси пасайишига хизмат қилади. Бундан ташқари мени яна бир холат хайрон қолдирмоқда. Биринчи босқични кўтаринки руҳда ўтказган “Шарқ” минтақаси жамоалари, “NBU-Осиё” “Оқ-тепа” “Косонсой” ҳамда “Чуст-Пахтакор” каби жамоалар негадир “Ғарб” минтақасидаги жамоаларга қарши кечаётган баҳсларда ўзларини кўрсата олмаяпти. Аксинча “Ғарб” минтақасидан иккинчи босқичга йўл олган, “Зарафшон-НЦЗ”, “Хоразм” “Спартак” сингари клублар иккинчи босқичда жуда фаоллик кўрсатмоқда. Бу очиғи, айнан бизга қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

- ПФЛга кейинги йилги биринчи лига учун олдиндан шундай таклиф билдирардимки, мана бу йил чемпионат чакки бўлмади. Спорт тамойилларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу борада ҳаммаси тўғри бўлди. Чунки ҳақиқатдан ҳам биринчи босқичда 8таликка қирган жамоалар кейинги босқичга йўл олди. Фақат битта салбий жиҳат шуки, юқори саккизталикка кира олмаган жамоалар Наманганда ўтказилган “пулька” ўйинларида иштирок этишди. Очиғи, бунинг маъносини сира тушунмадик. Чунки бу жамоалар ҳам “пулька” ўйинларига қадар ўйин амалиётисиз қолишлари керак эмас. Чунки биринчи босқичдан сўнг, уч ой давомида футбол ўйнамай туриб кейин яна “пулька” ўйинлари бошланишига бир ҳафта қолганида футболчиларни йиғиб, сақарга бориб бир кун учрашув ўтказиб, бир кун дам олиш буларнинг ҳаммаси футболга зид нарсалардир.

- Агар имкони бўлса шунинг учун кейинги йили 20та бақувват, талабни ўз вақтида бажара оладиган жамоани йиғиб, чемпионат ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин моддий томондан имконияти чегараланган ёки стадиони йўқ бўлган жамоаларни ҳам футболдан маҳрум қилиш керак эмас. Бундайлар учун ҳам қандайдир турнир ташкил этиш керак. Сабаби биз футболни ҳар бир вилоятда ривожлантиришимиз керак. Бунинг учун оммавийлик даркор.

-  Ҳакамлар қўмитаси шундай ташкилотки, уларни бугунги кунда танқид қилиб бўлмайди. Боз устига биз ҳозир футбол клубида ишламоқдамиз. Лекин очиғини айтаман, ҳакамлик тизими олдинги йилларга нисбатан анча яхши. Бироқ собиқ иттифоқ даврида ҳакам бўлиш учун ундан олдин 25-30 ёшгача футбол ўйнаш керак эди. Хуллас футболни ичидан чиқиш ва уни тўлиқ билиши талаб этиларди. Кейин эса иккинчи лига сўнгра, биринчи лига ўйинларида ҳакамлик қилиб боришарди. Олий лигага чиқиш учун ҳаммаси йилар давомида босқичма-босқич амалга оширилган. Ҳозир баъзида ҳайрон қоламан, марказий ҳакамларни жуда яхши биламиз. Чунки бош ҳакамлар бу даражага чиқиш учун камида 2-3 йил қуйида ишлаган. Ён ҳакамларнининг аксариятини кўриб эса баъзида лол қоламан. Бу ҳакамни футболга қандай аълоқаси бор. У илгари ўзи футбол ўйнаганми ёки 20 ёшидаёқ ҳакамликни танлаганми деб ўйланиб қоламан. Бундай тоифадагиларда футболнинг тушунчаси йўқ. Байроқни олиб, шундай қарорлар чиқарадики, баъзида қониз қайнаб кетади. Футболда аввало натижа биринчи ўринда туради. Шу боис биз натижа кўрсатишимиз керак. Узоққа бормайлик, мисол тариқасида яқинда сафарда “Зарафшон-НЦЗ”га қарши ўйнадик. Марказда таниқли ҳакам Ҳасан Рўзиев эди. Вазиятларнинг бирида бош ҳакам холатдан 10 метр узоқликда турибди, унинг қанотдаги ёрдамчиси эса 50 метр узоқликда бўла туриб байроқчасини кўтармоқда. Унга нима қиляпсан дўстим деб мурожаат қилсам, “ўйин қоидаси бузилди” дея жавоб бермоқда. Ваҳоланки бош ҳакам ундан кўра вазиятга жуда яқин турганди. Бундай тоифадаги ҳакамлар футболдан жуда узоқдаги инсонлардир. Бундайлар жуда кўп учрамоқда. Улар пулини тўлаб, ҳакамлик курсларида таҳсил олиб кейин бизни кўп йиллар давомида қилган меҳнатларимизни ҳал этадиган бўлиб қолди. Шунинг учун биринчи лигада марказий ҳакамларга ортиқча эътирозим йўқ, лекин лайнсменларни учрашувларга тайинлашдан олдин уларни олдин яхшилаб кўриб чиқиш керак. Биринчи лигадаги баҳслар бу дегани синов-назорат ёки болалар турнири эмас, ҳакамларни маҳоратини оширадиган. Уларни аввало вилоят иккинчи лига ва болалар мусобақаларида пишитиб бориш керак. Ёки биринчи лигада қайсидир ўрин тақдири ҳал бўладиган учрашувларга бундай қанот ҳакамларини қўйиш керак эмас. Ҳакамлар департаменти бўлимида фаолият юритаётган Бобур Ҳайдаровни ҳам Ноил Лутфулинни ҳам жуда яхши ҳурмат қиламан. Улар ўз вақтида ажойиб реферилар бўлишган. Мутахассис сифатида ва инсонийлик жиҳатдан ҳам булар олийжаноб инсонлардир.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика