02 dec 10:56
News

Тиаго Мотта: “Чемпионлар лигасида ПСЖ ғалаба қозонади”

“ПСЖ” клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта, Чемпионлар лигаси баҳсларида жамоасини ғолибликка асосий даъвогар деб ҳисобламоқда.

“Чемпионлар лигасида ғалабага эришишимизга шубҳа қилмаяпман. Жамоамиз жуда кучли. Мақсадмиз ҳар доимгидек барча совринларни қўлга киритишдан иборат.

“ПСЖ”да ўзимни яхши ҳис этаман ва асосий ўйинчилардан бири эканлигимдан хурсандман. “Атлетико”да фаолиятимнинг энг қийин даврини ўтказдим, аммо айни пайтда мен ҳам ўйинчи ва ҳам инсон сифатида кучга тўлиб бораяпман”, - дея таъкидлади Тиаго Мотта.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook