UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  5 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

the-uff.com: Ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

the-uff.com: Ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси U-17 ўсмирлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 1-тур ўйинида Панамани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
18 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панама ўсмирларига қарши баҳс билан БААда давом этаётган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади. Дилшод Нуралиев шогирдлари Фужайра шаҳридаги стадионда «С» гуруҳи 1-тур ўйинида Панамалик ўсмирларга қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида бир қатор ҳавфли вазиятлар яратилганига қарамай, ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим эса, биринчисига қараганда анча тезкор ва шиддатли курашларга, дарвоза томон берилган зарбаларга бой бўлди. Ўйиннинг 56-дақиқасида панамалик футболчи Сарвар Каримов қўриқлаётган дарвоза томон чамаси 25 метрлардан кучли зарба берди. Ушбу зарбани эса, фақатгина дарвоза устуни қайтариб қолди. Ўйиннинг 63-дақиқасида эса, биринчи бўлимда анча фаол ҳаракат қилган Акобир Тўраев ўрнига Шохжаҳон Аббосов майдонга туширилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг ушбу жаҳон чемпионатидаги илк голига айнан Аббосов муаллифлик қилди. Ўйиннинг 68 дақиқасида панамаликлар жарима майдончаларининг ўнг қанотида ўзбекистонлик футболчига нисбатан қоида бузишди. Достонбек Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпини эса, майдонга туширилганига 3 дақиқа ҳам вақт бўлмаган Шохжаҳон Аббосов дарвозага тўғирлаб қўйди - 1:0.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам, асосан Нуралиев шогирдлари устунлигида ўтди. Ўйиннинг 77 дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни дарвозабон қайтарди, аммо жарима майдончасига ёрдамга етиб келган қанот ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов тўпни ерга туширмай дарвозанинг ўнг бурчагига жойлади - 2:0.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионати баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Нуралиев шогирдлари мусобақанинг 2-турида, бугун гуруҳнинг иккинчи ўйинида Хорватияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Марокаш ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 21 октябрь куни Фужайрадаги стадионда бўлиб ўтади.

U-17 ЖЧ. «Фужайра» стадиони.
«C» Гуруҳи, 1-тур.
ПАНАМА (U17) - ЎЗБЕКИСТОН (U17) - 0:2
ГОЛЛАР:
Шохжаҳон Аббосов (68), Рустамжон Ашурматов (77)
ПАНАМА (U-17): 1. Жейм де Грация, 2. Кристофер Баред (Стивен Сантос 61), 3. Кевин Галван, 5. Чин Хормечеа, 6. Хесус Арая (С), 7. Элиесер Домингез, 10. Исмоил Диаз, 11. Луис Канате, 14. Вернер Валд, 18. Эрвин Зоррилла (Луис Зунига 74), 19. Милсиадес Молина
ЎЗБЕКИСТОН (U-17): 1. Сарвар Каримов, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 5. Одил Ҳамробеков, 7. Жамшид Болтабоев, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (Шоҳжаҳон Аббосов 65), 15. Иззатилла Абдуллаев (14.Исломбек Каримов 89), 16. Равшан Хурсанов (Жавоҳир Сиддиқов 46), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров (С)
Бош ҳакам: Даниел Беннет (ЖАР),
Рефери ассистентлари: Ранге Марва (Кения), Сивел Закхали (ЖАР),
Заҳира ҳаками: Вейса Бамалку (Эфиопия)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика