Latest news

21 apr 16:13
News

Терма жамоамиз 20 август куни Озарбойжон билан ўйнайди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўзаро келишувга кўра, учрашув 20 август куни Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бу йилги ўртоқлик учрашувлари режаси ҳақида маълумот берган эдик.

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Миллий терма жамоа сентябрь ва октбярь ойларида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши режалаштирилган. Жумладан, 3 сентяьр куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлса, 6 октябрь куни Қосимов шогирдлари Доха шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook