UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

Терма жамоага номзодлар етиштиришда кимлар етакчи? Янгиликлар

Терма жамоага номзодлар етиштиришда кимлар етакчи?

Клублар футболида энг биринчи вазифа сифатида зарур натижаларга эришиш вазифаси қўйилади. Шу билан бирга ёшларга бўлган эътибор ҳам четда қолиб кетмаслиги лозим.
Айниқса, бизда бу борада ҳукумат даражасида бўлаётган эътибор, клубларга йирик компанияларни ҳомий қилиб тайинлаётган ҳолатда ёшлар футболини эсдан чиқармаслик шарт. Чунки олдимизга миллий терма жамоанинг мундиалда қатнашиш вазифасини қўйган эканмиз, бунга пойдевор сифатида ёшлар ва ўсмирлар футболи савиясини кўтариб боришимиз керак бўлади. Хўш, 2013 йилда қайси жамоалар ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига номзодлар етиштириб беришда етакчилик қилишди?

Саволга жавоб топиш учун жаҳон чемпионатлари ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган 4 терма жамоамизнинг якуний таркиби асосида хулоса чиқаришга қарор қилдик. Бундан бошқа имконият ҳам йўқ аслида. Чунки йиғинларда мураббийлар имкон қадар кўпроқ футболчини текшириб олишга интилишади, финал босқичлари ёки саралаш ўйинлари учун уларнинг энг яхшилари таклиф қилинади. Тўғри, баъзида асосий таркибга номзодлар жароҳат туфайли четда қолиб кетишади, бироқ барибир энг охирги таркиблар ёрдамида аниқ рақамларни ифодалаш мантиқлироқ. Шу ерда кимнинг ёшлар ва ўсмирлар футболига қандай эътибор бераётгани, қанчалик самарали ҳамда фойдали ишлаётгани кўриниб қолади. Миллий терма жамоада ҳозирги пайтда асосан хорижлик футболчиларга ишонч билдирилди, қолганларнинг аксарияти олий лигада кучли тўртликдан жой олган клуб вакилларидан иборат. Демак, дастлаб ўсмирлар терма жамоаларига чақирилган футболчилар мисолида вазиятни таҳлил қилиб ўтсак.

Дилшод Нуралиев бошчилигида БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашган футболчиларга назар ташлаймиз. Дарвоқе, ижарага берилган футболчиларни улар ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган жамоа учун ҳисобладик. Бу жамоада энг кўп вакил “Пахтакор”дан бўлган. 10 нафар ёш пахтакорчилар БААда ўтказилган жаҳон чемпионатига борган якуний таркибда қайд этилганлар. “Бунёдкор” ҳам 4 футболчиси билан бемалол мақтаниши мумкин. “Локомотив” ва “Машъал” 2, “Янгиер”, “Насаф” ва “Бухоро” бир нафардан ўйинчиларни ўсмирлар термасига тайёрлаб беришган.

Пахтакор   10
Бунёдкор   4
Локомотив   2
Машъал   2
Янгиер   1
Насаф     1
Бухоро   1

Темур Олимхўжаев бошқараётган ва кейинги йил Осиё чемпионати финал баҳсларида қатнашадиган ўсмирлар термаси Тошкентда ўтган саралаш босқичида икки йирик ғалабани қўлга киритди. Бу жамоа сафига кўплаб иқтидорлар орасида муносибларини саралаб олган Олимхўжаев Яман ва Фаластин термаларига қарши учрашувларда майдонга тушиши учун “Пахтакор”дан 12 нафар ёш ўйинчиларни таклиф этди. “Насаф” ва “Машъал”дан 3, “Бунёдкор”дан 2 ва “Динамо”дан ягона футболчи мазкур термага чақирув олганди. Ўсмирлар термасининг ҳар икки авлодига жами 42 футболчидан 22 нафари “Пахтакор” академияси томонидан тайёрлаб берилгани эътиборга молик. “Бунёдкор” ва “Машъал” қолганларга нисбатан фойдалироқ ишлашгани кўриниб турибди. Бизнингча, муборакликлар академияси бундан ҳам самаралироқ ишлаш имкониятига эга. Бу клуб академиясида истеъдодли футболчилар етарлича топилади. Бироқ асосий таркибга киришиб кетишда улар катта қийинчиликка дуч келишмоқда. Балки, жамоа раҳбарияти академия тарбияланувчилари МДҲ давлатларида бўлиб ўтаётган турли халқаро турнирларга кўпроқ юбориши керакдир. Шунда фақат терма жамоага чақирилаётган эмас, аксинча барча ўйинчиларнинг тажрибаси биргаликда ортиб борардик. Бу охир-оқибат омилдорликнинг ошиб боришига сабаб бўлади.

Пахтакор   12
Насаф     3
Машъал   3
Бунёдкор   2
Динамо   1

Аҳмаджон Мусаев ёшлар терма жамоасини Туркиядаги мундиалда чорак финалгача олиб чиқди. Бу жамоа сафидан бир қатор футболчилар аллақачон миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб улгуришди. Аслида энг яхши натижа ҳам шу. Бунгача ёшлар термасидан миллий терма жамоага дарҳол бунчалик кўп ўйинчи жалб этилмаганди. Фақат Ислом Тўхтахўжаев шундай мақомга лойиқ кўрилганди. Ҳозир Козак, Искандаров ва Сергеев терма жамоа йиғинларида иштирок этиб, ўйинларда майдонга тушишмоқда.
Бу терма жамоамизга номзодларнинг 13 нафари “Пахтакор”дан чақирилди. “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” уч нафардан футболчига эга. “Динамо”, “Олмалиқ” ҳамда “Машъал” биттадан ўйинчиларни ёшлар термаси сафида жаҳон чемпионатига юборишни уддалашди.

Пахтакор   13
Локомотив   3
Бунёдкор   3
Динамо   1
Олмалиқ   1
Машъал   1

Алексей Евстафеев устозлик қилаётган бўлажак ёшлар термаси Қатардаги саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, Мьянмада бўладиган Осиё чемпионати финал баҳслари йўлланмасини нақд қилиб қўйди. Ўша жамоага таклиф олган футболчилардан энг кўпи “Пахтакор” ва “Бунёдкор”га тегишли эди. Бу клублар 6 нафардан тарбияланувчиларини ёшлар термасига тайёрлаб беришгани таҳсинга лойиқ. “Машъал”да эса бундай футболчилар сони 5тани ташкил қилди. Биринчи лига клубларидан “Чуст-Пахтакор” ва “Спартак”ни алоҳида эътироф этиш жоиз. Бунга ўсмирлар термасига дарвозабон етиштириб берган “Янгиер”ни қўшиб қўямиз. Улар олий лигада фаолият кўрсатиб, йил мобайнида шу 4 терма жамоадан бирортасига ҳам номзод етказа олмаган клубларга ўрнак бўлишди.

Ёшлар терма жамоаларига энг кўп вакилни “Пахтакор” тайёрлаган. 45 футболчидан 19 нафари “шерлар” тарбияланувчилари бўлганини қайд этиб қўйинг.

Пахтакор   6
Бунёдкор   6
Машъал   5
Олмалиқ   1
Бухоро   1
Нефтчи   1
Чуст-Пахтакор   1
Насаф     1
Спартак   1

Жами ҳисобласак, 87 ўйинчидан 41 нафари “Пахтакор”, 15 нафар “Бунёдкор”, 11 футболчи “Машъал” тарбияланувчилари саналади. Шу уч жамоа ёшлар ва ўсмирлар термаларининг ҳар 4 авлодига ўйинчи етиштириб беришди. “Локомотив” ва “Насаф”да 5 нафардан вакиллари бор. Қолган барча жамоалар ҳиссасига 10 футболчи тўғри келади. Олий лигада ўйнаётган клублардан “Қизилқум”, “Шўртан”, “Гулистон”, “Сўғдиёна”, “Металлург” ва “Навбаҳор”дан юқоридаги терма жамоаларга бирорта футболчи якуний таркибга жалб қилинмаган.

Биз ушбу мақолада барча рақамларни келтириб ўтдик. Шунинг ўзидан ким қандай ишлаётгани ҳақида хулосага келиш мумкин. Биз номзод тайёрлаб бераётган клублар орасида кўпроқ номларни кўришни истаган бўлардик.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика