UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  12 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Терма жамоада бир ўйиндаги тўпурарлар Янгиликлар

Терма жамоада бир ўйиндаги тўпурарлар

Миллий терма жамоамиз йилни Вьетнам ва Гонконг билан сафарда кечадиган беллашувлар билан якунлайди. Биз эса бош жамоамизнинг бир статистикасига эътибор қаратишни лозим топдик.
Бир учрашувда уч ва ундан ортиқ тўп муаллифи бўлган ўйинчилар, ўша баҳсларда қайд этилган натижаларни ўқувчиларимизга етказишга қарор қилдик. Бу борада 2009 йилдан бери терма жамоамиз сафида бир учрашувда 3та гол урган футболчи топилмаяпти.

1998 йил
Ўзбекистон - Мўғулистон - 15:0
Голлар:
Лебедев 7-пен, 18-пен, 38, 45, Шквирин 9, 15, 20, Акопянц 23, Қуттибоев 29, 33, 47, Қосимов 53, 57, 77, Раҳмонқулов 83.
Бангкокда ўтказилган Осиё ўйинларига қадар терма жамоамиздан ҳеч бир футболчи бир беллашувда иккитадан ортиқ тўп киритмаганди. Нохуш анъанага биринчи гуруҳ босқичининг иккинчи турида барҳам берилган. Биринчи турда Қувайт билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган термамизни навбатдаги гуруҳ раундига биринчи ўринда 11:0дан йирикроқ натижа биринчи ўринда олиб чиқар ва биз нисбатан кучсизроқ рақибларга рўпара бўлардик. Вакилларимиз ўз вазифаларини деярли биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳал қилиб улгуришди. Рақиб дарвозасига учта тўп киритиш биринчи бўлиб Игорь Шквиринга насиб этди. У 11 дақиқа оралиғида, ўйиннинг 20-дақиқасига қадар шундай натижага эришди. Шу тариқа Шквирин терма жамоа учун "хет-трик" қайд қилган биринчи ўйинчига айланди. Биринчи тайм охирида Сергей Лебедев унинг рекордини янгилаб улгурди. Ярим ҳимоячи тўрт бор мўғуллар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, иккинчи бўлимда Неъматилло Қуттибоев ҳамда Миржалол Қосимов ҳам ўз "хет-трик"ларини нишонлашди. Битта "покер" ва учта "хет-трик". Ҳа, бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди. Жаҳон футболида ҳам бундай вазият жуда кам кузатилган.

1999 йил
Ўзбекистон - Озарбайжон - 5:1
Голлар
: Шарипов 6-пен, Шацких 25, 39, 58, Баранов 83 - Тагизода 47.
Самарқандда кечган ўртоқлик учрашувида терма жамоада дебютини ўтказган Максим Шацких ажойиб ўйин намойиш қилиб, озарлар дарвозабонини уч бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилган. Шундай қилиб, Макс тўпурарликни акасидан қабул қилиб олди дейиш мумкин. Бунгача мухлислар Олег Шацкихнинг голларини кўп марта қувонч билан нишонлашганди. Кичик Шацких бутун фаолияти мобайнида бир қатор муҳим голлари билан жамоамиз жонига оро кирган.

2001 йил
Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 7:0
Голлар:
Ирисметов 3, 23, 68, 74, Дионисиев 21, Маминов 35, Георгиев 43.
Ушбу учрашув кўпчиликнинг ёдида алоҳида жой олган. Бунга бир неча сабаб бор. Биринчидан, ўша куни вакилларимиз тайпейликлар устидан ўта йирик - 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Иккинчидан, Жаъфар Ирисметов меҳмонларни тўрт бор хафа қилишнинг уддасидан чиққан. У иккинчи бўлиб, "покер"эга эришган футболчига айланган. Бундан ташқари, Владимир Сальков бошчилигида термамизга бир қатор бошқа мамлакатда вояга етган ўйинчилар таклиф этилган ва улар ўз дебютларини ўтказган. Олег Пашинин, Алексей Дионисиев, Владимир Маминов ва Георгий Георгиев Сальковнинг таклифига биноан жамоамиз учун ўйнашни бошлашган. Ўша куни Дионисиев, Маминов ва Георгиев тўп киритиб, дебютни ажойиб тарзда нишонлашган. Айниқса, Маминовнинг голи эсда қоларли тарзда бўлган. У чамаси 22 метрлардан тўпни чалқанчасига тепиб, тайпейликлар посбонини доғда қолдирган.

2004 йил
Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 6:1
Голлар:
Гейнрих 5, Қосимов 12, 45+1, 85, Шацких 18-пен, Кошелев 34 - Йи Хванг 64.
Қосимов икки марта "хет-трик"ка эришган биринчи футболчимиздир. У 2004 йил охирида Хитой Тайпейи билан жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида ўз номини таблога уч бор ёздириб қўйган. Жамоамиз таанффусга 5:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетган бўлишига қарамай, иккинчи бўлимда сермаҳсул ўйин намойиш қилмаган ва фақат бир марта гол урган. Ўша тўп Қосимов номига ёзилган.

2007 йил
Ўзбекистон - Қирғизистон - 6:0
Голлар:
Солиев 2, Бақоев 5-пен, 42, 89, Манзукас 63, Шишелов 81.
Чимкентда бўлиб ўтган халқаро турнирда вакилларимиз қирғизларни қақшатқич зарбага дучор қилишган - 6:0. Дастлабки беш дақиқда икки тўп киритган футболчиларимиз рақибни мушкул аҳволга солиб қўйишган. Рауф Инилеев қўл остида ўзини яхши ҳис қилган Улуғбек Бақоев учрашувнинг охирги лаҳзаларида ўзининг терма жамоа сафидаги биринчи ва ҳозирча ягона бўлиб турган "хет-трик"ини қайд этган. Шундай қилиб, Бақоев олтинчи бўлиб бир ўйинда уч гол урган футболчи сифатида рўйхатга ёзилган.

2007 йил
Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 9:0
Голлар:
Шацких 4, 16, 34, 57, 76, Кападзе 24, Карпенко 40, Бақоев 54, Саломов 68  

Яна тайпейликларга қарши беллашув бизга йирик ҳисобли зафарни келтирган. Энг аҳамиятлиси, ўша баҳсда терма жамоамиз тарихидаги бир рекорд қайд этилган. Максим Шацких 4-76 дақиқалар оралиғида меҳмонлар дарвозабонини беш марта хафа қилган. Ушбу "флеш" термамизнинг 18 йиллик тарихи давомида ягона ҳисобланади. Максга қойил қолмасдан бошқа иложимиз йўқ.

2009 йил
Ўзбекистон - Қатар - 4:0
Голлар:
Ф.Тожиев 34, 45+3, 53, Солиев 62.

Еттинчи "учлик" Фарҳод Тожиев томонидан забт этилган. Фарҳод терма жамоамиз учун ўта муҳим учрашувда қатарликлар дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди ва барча голларни боши билан урди. Ўша тўпларни киритиш учун кенжа Тожиев 22 дақиқа сарфлади. Афсуски, ушбу ғалаба кейинчалик биз учун аҳамиятсиз ютуққа айланганди.

Охирги йилларда терма жамоамиз аксарият баҳсларда иккитадан ортиқ гол ура олмаяпти. Натижада учта тўп киритиш ҳужумчилар учун ҳам орзу бўлиб қолмоқда. Эҳтимол, кучсизроқ рақибларга қарши беллашувларда буни давом эттирадиган футболчи топилиб қолар.

Ўқувчиларимизни ўз навбатида терма жамоамиз дарвозасини бир беллашувда уч марта ишғол қилган футболчилар ҳам қизиқтириши табиий. Бундай ўйинчилар сони ҳозирча учта. Эронлик Али Даи, япониялик Наохиро Такахара ва саудиялик Муҳаммад Шлхуб уч мартадан вакилларимизни доғда қолдиришган. Ўша баҳсларнинг ҳаммаси (Эрон - 0:4, Япония - 1:8, Саудия Арабистони - 0:5) йирик ҳисобда мағлубиятимиз билан якунланган. Энг қизиғи, ўша голларнинг барчасини Павел Бугало ўтказиб юборган.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика