UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Терма жамоа рақиблари тайёргарликка киришишди Янгиликлар

Терма жамоа рақиблари тайёргарликка киришишди

Кўпчиликнинг ёдидан ҳали жаҳон чемпионатининг охирги турларида биздан омад юз ўгиргани чиқиб улгургани йўқ.
Лекин бу тақдир ва энди келгуси учрашувларга тайёргарликни давом эттириш лозим. Бизда клублар ҳали иккинчи даврани бошлаб улгурмасларидан аввал терма жамоа йиғини тўғрисида гапириш ўринли бўлмаса керак. Лекин жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги саралаш босқичида бизга рақиблик қилаётган жамоалар ёзнинг қайноқ кунларини бекор ўтказишмаяпти.

Дастлаб Иордания ҳақида тўхталсак. Чунки барчанинг хаёлида ҳозир иорданияликлар билан ўтадиган учрашув турибди. Биз умидсизликка тушаётган пайтимизда бу мамлакат вакиллари юқори кайфият остида тайёргарлик кўришни давом эттиришяпти. Ўтган ой охирида миллий терма жамоага янги бош мураббий этиб тайинланган мисрлик Ҳуссам Ҳассан таркибдаги футболчиларнинг имкониятларини билиб олиш учун етарлича вақтга эга бўлмоқда. Ушбу мураббийга Иброҳим Ҳасан, Тариғ Ал Саид, Эмад Ал Мендвиҳ ва Аъло Шукур сингари мутахассислар ёрдам беришмоқда. Ҳассан терма жамоа йиғинини бошлаганда бунга клублар қарши чиқишди. Чунки янги мавсум бошланиши арафасида клублар ўз ўйинчиларининг таркибда бўлишларини исташганди. Юзага келган кичик муаммо терма жамоа фойдасига ҳал бўлди. Энди ҳар бир тур баҳсларидан сўнг мисрлик мутахассис қисқа муддатли йиғин ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Ҳассан Иордания ОАВга қуйидаги фикрларини билдириб ўтди:

- Биз Иордания футболи мавқеини кўтариш учун биргаликда кўп меҳнат қилишимиз лозим. Бу йўлда барча футболчилар имкониятларини ишга солишади. Ҳафтасига икки марта машғулот ташкил этиш орқали ўйинчилар билан яқиндан танишиб, уларнинг ҳар бири ҳақида етарлича маълумотга эга бўламан. Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ. Менга тавсия этилган ва клубдаги ўйинлари билан эътиборимни тортган футболчиларни йиғинга таклиф қиламан.

22 футболчи билан йиғин бошлаган Ҳассан кейинроқ Лоай Амаяр, Муҳаммад Ҳейр ва Ҳамза Дардурларни ҳам машғулотларга таклиф қилди. Кубок беллашувларини кўриб чиққанидан сўнг мисрлик мутахассисга шу ўйинчиларнинг ҳаракатлари маъқул келган. Умуман олганда, Иордания миллий терма жамоасининг тайёргарлигини жуда яхши баҳолаш мумкин. Ҳозирча 15 августда Сурия билан Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасида ўтказиладиган беллашувга қадар ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиш режалаштирилган. Лекин рақиблар номи аниқ эмас. Бу муддатда рақиб топиш осон эмас. Чунки барча терма жамоаларни дам олишда деб айтиш мумкин. Агар рақиб топилган тақдирда бу Ҳассан шогирдларига қўл келади. Миллий терма жамоага номзодларнинг аксарияти маҳаллий чемпионатда тўп тепишади. Демак, футболчиларни йиғишда муаммо юзага келмайди. Ҳозирги йиғинлар эса ўйинчиларнинг техник ва жисмоний имкониятларини билиш, оширишда асқотади.

Афтидан, мисрлик мураббий терма жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражага етказиш учун ўзи ҳам иш олиб бормоқда. Чунки Австралия ва Уммонга қарши кечган беллашувларда иорданияликларнинг ҳолати яхши эмасдек таассурот қолдирганди. Австралия бу жамоани осонликча таслим этган бўлса, сўнгги турда Иордания Уммонни ўз майдонида дарвозабоннинг маҳорати эвазига кичик ҳисобда доғда қолдирганди. Янги бош мураббий бундай ўйин ва тайёргарлик даражаси билан жаҳон чемпионати учун курашиб бўлмаслигини билди чоғи, тез орада футболчиларни йиғинга тўплади. 19 июлда Иордания Кубоги баҳслари старт олди. Энди Ҳассан терма жамоага номзод ўйинчиларни бевосита расмий беллашувларда кузатишда давом этади. Миллий чемпионат баҳслари эса августда бошланади. Ўз навбатида бизда ҳам сентябрь ойи бошига келиб футболчилар яхши ҳолатга чиқиб олган бўлишади. Бироқ биздаги муаммо таркибда легионерларнинг кўплиги дейиш мумкин. Бу ҳолат исталган пайтда йиғин ўтказишга тўсқинлик қилади. Туркия билан ўртоқлик учрашувидан сўнг фақат Иорданияга қарши учрашувлар олдидан йиғинга тўпланиш имконияти пайдо бўлади. Умид қиламизки, вакилларимиз бу рақиб қаршилигини синдира олишади.

Иордания жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида рақибимиз саналса, Осиё Кубоги саралашида Вьетнам ҳамда Гонконг терма жамоаларига қарши навбатдаги уч тур баҳсларини ўтказамиз. Агар Иордания тўсиғидан ўтсак, у ҳолда Вьетнам ва Гонконг билан сафардаги беллашувлар бошқа муддатга қолдирилади. Лекин ўша ўйинларни охирги турги баҳсга қадар ўтказишимиз талаб этилади. Тошкентда гонконгликлар дарвозасига йўл топа олмаганимиз ҳеч кимнинг хотирасидан чиқиб улгурмаган бўлиши табиий. Чунки ўша куни рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатиб, юртимиздан очко билан қайтганди. Июнь ойида ўз майдонида Филиппинни қабул қилган Гонконг 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради! Тошкентда эса биз бу жамоа дарвозасини ишғол қилмагандик. Ҳа, бу футбол. Унда ҳар қандай кутилмаган натижа қайд этилиши мумкин. Шу сабабли бу рақибга беписандлик билан қараш ярамайди.

Сентябрь ойида Гонконг Мьянмар ва Сингапур терма жамоалари билан ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади. 15 октябрда ушбу терма БААни ўз майдонида қабул қилади. Айнан ушбу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. Гонконг тарафдан. Агар гонконгликлар икки баҳсда БААдан 1 очко олишга эришса ҳам, бу улар учун катта ютуқ бўлади. Бешинчи турда сафарда Гонконг билан ҳал қилувчи учрашувда иштирок этишимизга тўғри келади. Биз икки бор Вьетнамни мағлуб этган тақдиримизда ва Гонконг БААдан икки марта мағлубиятга учраса, унда бизни меҳмонда дуранг ҳам қониқтиради. Бундай ҳолда тўплар нисбатига кўра йўлланмалардан бирини ўзиники қилиб олиш имкониятига эгамиз. Қанчалик ажабтовур туюлмасин, Осиё Кубогига чиқиш учун энг осон гуруҳдан ўрин олдик деб ўйлаган пайтимизда тушунарсиз муаммога дуч келдик. Ҳозирда футбол ўйнашни деярли барча ўрганиб бўлган. Ишқилиб, Вьетнам терма жамоаси айнан гонконгликлардан ўрнак олмаса бўлгани. Рақиб бор эътиборини ҳимояга қаратган паллаларда ўйинимиз унчалик қовушмаяпти. Шу туфайли Гонконгнинг кейинги баҳсларини жиддий тарзда кузатиб боришимиз лозим. Чунки яна бир кутилмаган натижа бизга жудаям қимматга тушиши мумкин. Гонконг ҳам тез-тез йиғин ташкил этиб, маҳаллий клублар ва олимпия терма жамоасига қарши учрашувларда майдонга тушмоқда.

Вьетнам эса шу кунларда йиғилиб, Лондоннинг “Арсенал” клуби билан ўртоқлик учрашувида куч синашиб кўрди. Ўйинда 1:7 ҳисоби қайд этилди! Вьетнам сафида тузукроқ тўп тепишни билмайдиган футболчилар ҳам етарли, лекин охирги йилларда ушбу давлат терма жамоаси кучли клубларга қарши баҳсларда ўз маҳоратини оширишга интилмоқда. Қолаверса, бу давлатда футболга қизиқиш жуда кучли ва миллий чемпионат ишқибозлар ташрифи бўйича бизнинг олий лигадан анча юқори кўрсаткичга эга. Энг муҳими, рақиблар имкон топиб, йиғин ўтказишаётганини ёддан чиқармаган маъқул. Жамоамиз ўйинга жиддий муносабатда бўлса, барчаси биз учун ижобий якун топишига шубҳа йўқ.

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика