UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  15 14:30“Андижон”: Бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошланди  3 14:16Акинфеев Россия терма жамоаси умумий гуруҳига қайтди  19 14:05"Андижон": Қаҳрамон Маҳамаджоновни табриклаймиз!  6 13:50Де Брейне Россияга қарши ўйнамайди  9 13:31Гарет Саутгейт: «Руни ҳали терма жамоадан буткул кетгани йўқ»  12 13:21Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди  6 13:15"Барселона" Коутиньо билан музокараларни бошлади  19 12:52ВИДЕО. "Андижон" - "Нефтчи" 1:1 (пенальтилар серияси 3:5)  11 12:25"Андижон" - "Нефтчи" учрашувидан фотогалерея  23 12:01Лукаку охирги 31та ўйинда 28та гол урди  14 11:42Жозе Моуриньо "Спортинг"дан ҳимоячи сотиб олмоқчи  10 11:22Мбаппе – 62 йил ичида Франция терма жамоаси сафида майдонга тушган энг ёш футболчи   13 11:01Шакири Италияга қайтиши мумкин  8 11:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5

05 ноя 14:20
Янгиликлар

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

5 ноябрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди.

Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ТЖМ директорига ўз ҳисоботини топширди. Мақсудовга кўра, миллий терма жамоа Вьетнам ҳамда Гонконгга қарши ОК саралаш ўйинлари олдидан 10 ноябрь куни йиғинни бошлайди. Терма жамоа аъзолари эса, 12 ноябрь куни Вьетнамга жўнаб кетади. Миллий терма жамоа катта мураббийининг таъкидлашича, 10 ноябрь куни ҳорижда тўп сураётган барча легионерлар терма жамоа сафига келиб қўшиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ва 19 ноябрь кунлари ОК-2015 саралаш учрашувлари доирасида сафарда Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Қосимов шогирдлари дастлаб 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши ўйнаса, 19 ноябрь куни Гонконгга сафар қилади.

Мақсудовдан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ҳисоботини топширди. Евстафеев 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этилган Осиё чемпионати саралаш ўйинлари борасида ва келажак режалар тўғриТерма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишдисида тўхталиб ўтди.

«Қатарда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларигача вақт бор. Ўйин сифати ва таркиб борасида қилинадиган ишлар кўп. Осиё чемпионати финал босқичига қадар вақт бор ва бу вақт оралиғида бунинг устида албатта ишлаймиз», - дейди Евстафеев.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги (U-17) иштироки ҳақида эса, терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳисобот топширди. Нуралиев ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари футболчилар учун ҳам, мураббийлар штаби учун ҳам катта тажриба мактаби бўлганини таъкидлади.

«БААда ташкил этилга жаҳон чемпионати баҳсларида нимчорак финалида ўйнадик. Бу бизнинг жамоа учун катта тажриба мактаби бўлди. Олдимизга катта мақсад қўйган эдик, аммо бироз омад етишмади. Мақсадимиз, миллий терма жамоалар сафига иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш ва бу борада қўлдан келганча ишлаймиз», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларидаги иштироки бўйича эса, ушбу терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев ҳисобот берди.

«Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионатига қадар, терма жамоа ўйинини янада шакллантириш лозим. Биз республиканинг барча минтақалари бўйлаб селекция ишларини тўхтатмаймиз ва терма жамоа таркибига янада иқтидорли футболчиларни таклиф этамиз», - дейди Олимхўжаев.

ЎФФ Терма жамоалар директори Асқар Толибжонов ҳисобот сўнгида терма жамоа мураббийларидан 2014 йил учун иш режасини декабрь ойида кабул қилишини айтиб ўтди. Толибжоновга кўра, миллий терма жамоаларнинг 2014 йилги иш режалари декабрь ойидаги мураббийларнинг йиллик ҳисоботида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1228
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  527
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: