UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Андреа Бардзальи ва Жоржо Кьеллини "Порту"га қарши ўйнаши мумкин0 18:45Бу тўлқинми ёки майдон. Дунёнинг энг ғаройиб стадионлари (2-қисм)5 18:14Сарри Де Лаурентисни "Наполи"дан кетиш билан қўрқитди3 17:53Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган”12 17:43Футболчилар ижтимоий тармоқларда18 17:31Футзал. Олий лига. Чорак финал жуфтликлари0 17:24Халкнинг супер зарбаси "Шанхай СИПГ"га 3 очко тақдим этди30 17:17Даврон Қориев: "Немислар футбол билан яшар эканлар"3 17:12Липпи: "Ювентус" Чемпионлар лигаси фаворитларидан бири ҳисобланади"8 17:00Превью. Чемпионлар Лигаси давом этади18 16:55"Қўқон-1912": Бир йиллик абономентлар сотувга чиқди18 16:45"Нефтчи": Легионерлар билан шартнома имзоланди17 16:41Olamsport.com: Улар ақлдан озган. Бильярд устасининг зарбаларини кўриб оғзингиз очилиб қолади2 16:19Алишер Азизов бу сафар ҳам "Дордой" ғалабасига сабабчи бўлди13 16:10"Арсенал" "Саттон Юнайтед" ҳисоб рақамига 50 минг фунт ўтказиб берди7

10 янв 15:00
Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №4. Игнатий Нестеров

Ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича тўртинчи ўринда турган дарвозабон Игнатий Нестеров ҳақида маълумотлар берамиз. “Бунёдкор” клуби сафида бу йил Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган посбон бугунга қадар 82 марта миллий терма жамоа таркибида майдонга тушган.

Нестеров 82та ўйиннинг 74тасида тўлиқ ўйнаган. 5та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ҳамда ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. Яна 3та ҳолатда эса у мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилган. Игнат миллий терма жамоа сафида жами 7044 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини ва сариқ карточкаси
Нестеров терма жамоадаги дебютини 2002 йилнинг 21 август кунида Озарбойжонга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага бош мураббий Равшан Ҳайдаров жалб қилган. Ўша куни дарвозабон учрашувни асосий таркибда бошлаган ва тўлиқ ўйнаган. Озарбойжон ўша ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Игнатий Нестеров 82та ўйинда атига бир марта огоҳлантириш олгани қойилмақом натижа саналади. Унга 2009 йил ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Баҳрайнга қарши ўйинда малайзиялик Моҳд Солиҳ Субҳиддин томонидан сариқ карточка кўрсатилган. 



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё кубоги-2004, Осиё кубоги-2007 ва Осиё кубоги-2011 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Яқинда жамоамиз Осиё кубоги-2015 йўлланмаси ҳам қўлга киритганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари Игнат ЖЧ-2006, ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2004 йили Хитойда ўтган Осиё кубогида Нестеров терма жамоамиз сафида 1та учрашувида майдонга тушган. Ўша мусобақада термамиз чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазган. Дарвозабон Туркманистонга қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Тўртта мамлакатда ташкил қилинган Осиё кубоги-2007да ҳам терма жамоамиз чорак финалда тўхтаган. Футболчи бу мусобақанинг учта ўйинида тўлиқ ўйнаган. Нестеров фақат Эронга қарши дастлабки турни ўтказиб юборган. Ўша чемпионатнинг 3та ўйинида атига иккита тўп ўтказиб юборган. Сўнгги Осиё кубоги Қатарда бўлиб ўтгани кўпчиликни ёдида. У ерда терма жамоамиз ўз тарихида биринчи марта ярим финалга қадар етиб бора олган. Игнатий Нестеров ўша мусобақада терма жамоамиз сафида 4та ўйинда тўлиқ ўйнаган. Иорданияга қарши кечган чорак финал ўйинида жароҳат олиб 61-дақиқада алмаштирилганди. Дарвозабон 5та ўйинда жами 7та гол ўтказиб юборган.



Рақиб терма жамоалар
Футболчи 30та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоаси бу Жанубий Корея ҳисобланади. Корейсларга қарши Игнатий 7 марта майдонга тушган. Кейинги ўринда Қатар термаси бормоқда - 6та (3та гол ўтказган).



Ўтказиб юборган голлари ва пенальтилар
Қарҳамонимиз 82та ўйинда 81та гол ўтказиб юборган. Дарвозабонимиз 37та ўйинда ўз дарвозасига “қулф” солиб қўйган. Нестеров учун Саудия Арабистони терма жамоаси ноқулай рақиб саналади. Бу жамоага қарши кечган 4та ўйинда Игнат 10та гол ўтказиб юборган. Нестеров Жанубий Корея билан бўлиб ўтган 7та ўйинда энг кўп гол ўтказиб юборган - 16та. Рақиблар битта ўйинда энг кўп билан 4та гол уришган. Саудия Арабистонига қарши кечган икки ўйинда бундай ҳолат қайд этилган бўлса, корейслар бир марта Нестеров дарвозасига тўртта тўп киритишган

Қирғизистон, Тожикистон, Хитой Тайпеи, КХДРга қарши учтадан ўйинда Игнатий Нестеров биронта гол ўтказиб юбормаган. Ироқ, Таиланд ва Туркманистон билан бўлиб ўтган ўйинларда ҳам рақиблар дарвозабонимиз қўриқлаган дарвозани ишғол қила олишмаган.

Игнатий Нестеров дарвозада турган ўйинларда ҳакамлар унинг дарвозасига 7та пенальти белгилашган. Бироқ уларнинг ҳеч бирини посбонимиз қайтара олмаган. Сингапур, Озарбойжон, Австралия, Арманистон, Эстония, Саудия Арабистони, Иорданияга қарши ўйинларда рақиблар пенальтиларда гол уришган.



Йиллар
Гейнрих 2002 йилдан буён терма жамоада муназам равишда тўп тепиб келмоқда. Яъни, охирги 10 йилнинг барчасида терма жамоа сафида майдонга тушган кам сонли футболчилардан бири. Дастлабки йилда у 1та ўйинда майдонга тушган. Терма жамоамиз ўша йили 2 та ўйин ўтказган. Игнатий 2002, 2005 ва 2006 йилларда битадан ўйин ўтказган. У 2007 йилдан бошлаб терма жамоамизнинг асосий посбони бўлишга эришди. Энг кўп ўйнаган йил 2011 йилга тўғри келади. Сабаби ўша йил Осиё кубоги 2011 мусобақаси, ЖЧ-2014 саралашининг дастлабки 3 та босқичи ва ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Натижада Нестеров 15та ўйинда қатнашди. Дарвозабон 2010 йилда терма жамоамиз ўтказган барча 10та ўйинда майдонга тушишга эришган. Якунланган 2013 йилда термамиз 12та учрашув ўтказди, посбонимиз эса шулардан 7тасида иштирок этди. Бунга унинг йил ўртасида олган оғир жароҳати ҳам сабаб бўлди.  




Игнатий Нестеровнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Озарбойжон

Ўртоқлик

0:2

08.21.2002

90

25

Сингапур

ЖЧ-2010 саралаши

3:7

06.02.2008

90

50

Иордания

Ўртоқлик

2:2

01.02.2011

90

75

Эрон

ЖЧ-2014 саралаши

1:0

11.14.2012

90

80

Хитой

Ўртоқлик

2:1

06.06.2013

90


Кейинги жума куни Миржалол Қосимов ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 395
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 85
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: