UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Терма жамоа гвардиячилари" №2. Сервер Жепаров Янгиликлар

"Терма жамоа гвардиячилари" №2. Сервер Жепаров

Ўтган ҳафта "CA"да янги лойиҳа ишга тушганди.
“Терма жамоа гвардиячилари” номли лойиҳада Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчиларнинг статистик кўрсаткичлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.

Ўтган жума ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган Темур Кападзе ҳақида маълумот бергандик. Бугун навбат ўйинлар сони бўйича иккинчи ўриндаги Сервер Жепаровга.

Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” клубида фаолият олиб бораётган Сервер Жепаров бугунга қадар миллий терма жамоа либосини 99 марта кийган. Навбатдаги ўйин футболчи учун юбилей учрашув бўлади.

Жепаров 99 та ўйиннинг 67тасида тўлиқ ўйнаган. 23та ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳамда баҳс давомида бошқа футболчига алмаштирилган. 9та учрашувда эса Сервер захирадан майдонга туширилган. Жепаров миллий терма жамоа сафида жами 7690 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини ва голи

Кападзе терма жамоадаги дебютини 2002 йилнинг 14 май кунида Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни ҳам Кападзе сингари терма жамоага бош мураббий Равшан Ҳайдаров жалб қилган. Ўша куни қарҳамонимиз ўйинни асосий таркибда бошлаган ва иккинчи бўлим бошида Алексей Николаевга ўз ўрнини бўшатиб берган. Словакия ўша ўйинда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жепаровнинг терма жамоамиз сафидаги дастлабки тўлиқ учрашувини 2003 йилда Латвияга қарши ўртоқлик учрашувида нишонлаган. Ўзбекистон терма жамоаси Латвияни сафарда йирик ҳисобда доғда қолдирган – 3:0. Айнан мана шу ўйинда ярим ҳимоячи термадаги ўзининг дастлабки сариқ карточкасини олди. Унинг илк голи эса 2003 йил Дубайда БААга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида урилган. 11 октябрь куни бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Жепаровнинг 85-дақиқада урган голи ўша ўйиндаги сўнггиси бўлган.



Иштирок этган мусобақалари

Қаҳрамонимиз Осиё кубоги-2004, Осиё кубоги-2007 ва Осиё кубоги-2011 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Яқинда жамоамиз Осиё кубоги-2015 йўлланмаси ҳам қўлга киритганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари ЖЧ-2006, ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 саралашларида майдонга тушган. 2004 йили Хитойда ўтган Осиё кубогида Жепаров терма жамоамизнинг барча 4та ўйинидан 3тасида майдонга тушган. Ўша мусобақада термамиз чорак финалда Баҳрайнга аламли тарзда пенальтилар сериясида ютқазган. Тўртта давлатда ташкил этилган Осиё кубоги-2007да ҳам терма жамоамиз чорак финалда тўхтаган. Ўша мусобақада қаҳрамонимиз жамоамизнинг барча бешта учрашувини тўлиқ ўтказган. 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида терма жамоамиз биринчи бор ярим финалга қадар етиб бора олганди. Сервер Жепаров ўша мусобақада терма жамоамиз сафида барча ўйинларда майдонга тушган. Фақат Хитойга қарши ўйинда 84-дақиқада алмаштирилган. Бу чемпионатда ярим ҳимоячимиз Қатар ва Қувайт терма жамоаларига қарши ўйинларда гол урган, Хитой ва Иорданияга қарши учрашувларда эса ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйганди.


Рақиб терма жамоалар

Футболчи 31та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоалар бу Баҳрайн ва Иордания ҳисобланади. Биз учун ўта ноқулай рақиб бўлган жамоаларга қарши Жепаров 7 мартадан майдонга тушган. Кейинги ўринда Қатар терма жамоаси турибди – 6та ўйин.



Голлари

99 та ўйинда рақиблар дарвозасига 21 та гол урган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши сафарда бўлиб ўтган баҳсда Сервер терма жамоа сафидаги ҳозирча ягона  бўлиб турган дублини нишонлаганди.

Терма жамоамиз сардори 14та давлат дарвозаларига тўп киритган: Иордания, БАА, Қувайт, Ливан, Бангладеш, Фаластин, Сингапур (икки мартадан), Қатар, Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Қирғизистон, Япония, Малайзия.

Жепаров терма сафида бир қатор муҳим ўйинларда муҳим голларни уришга муваффақ бўлган. ЖЧ-2006 саралаши иккинчи босқичи доирасидаги Тошкентда Қувайтга қарши кечган драматик ўйинда жамоамиз 0:2 ҳисобида ортда бораётганди. Биз плей-оффга чиқишимиз учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўша ўйиннинг 41-дақиқасида ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилаган ва “нуқта”га Жепаров яқинлашиб ҳисобни қисқартирганди. Иккинчи бўлимда эса Максим Шацких ва Анвар Солиев томонидан урилган голлар эвазига Ўзбекистон иродали ғалабани нишонлаганди. Терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011 гуруҳ босқичи 2-турида Қувайтга қарши майдонга тушган. Ўша ўйининг 50-дақиқасига келиб ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. 65-дақиқада чап қанотдан Жасур Ҳасановнинг ерлатиб ошириб берган пасидан сўнг Жепаров гол уриб жамоамизга ғалаба келтирганди. ЖЧ-2014 саралаши учинчи босқичида Тошкентга Осиё чемпиони Япония терма жамоаси ташриф буюрганди. Айнан Сервер Жепаров 8-дақиқада учрашувдаги ҳисобни очганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлимида японлар ҳисобни тенглаштиришганди ва баҳс дуранг билан тугаганди. ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқичи доирасида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида илк ўйинда Ливан меҳмон бўлганди. Ўша ўйиннинг 64-дақиқасига қадар вакилларимиз ҳеч ҳисобни оча олишмаган. Айнан шу дақиқада жамоа сардори гол уриб Ўзбекистонга муҳим уч очкони тақдим этганди.

Сариқ ва қизил карточкалари

Север ўтказган 99та ўйиндан фақат биттасида қизил карточка олган. Осиё Кубоги-2007 саралаши доирасидаги Бангладешга қарши Тошкентда кечган баҳсда Жепаров 46 ва 72-дақиқаларда баҳрайнлик ҳакам Иброҳим Абдулҳамид томонидан икки бор огоҳлантирилган ва майдонни шерикларидан аввалроқ тарк этишга мажбур бўлганди.

У ҳакамлар томонидан 12 марта сариқ карточкага лойиқ кўрилган. КХДР билан баҳсларда 2 марта огоҳлантирилган.  Шунингдек, Эрон, Тожикистон, БАА, Сингапур, Озарбойжон, Бангладеш, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Латвия терма жамоаларига қарши ўйинларда Жепаров сариқ карточка ишлаб олган.




Йиллар

Жепаров охирги 2002 йилдан буён терма жамоада муназам равишда тўп тепиб келмоқда. Дастлабки йилда у 2та ўйинда майдонга тушган. Терма жамоамиз ҳам ўша йили 2та ўйин ўтказган. 2011 йилда ярим ҳимоячи термамизнинг 17та ўйинидан 15тасида майдонга тушган. Жепаров 2007, 2008, 2009, 2011 ва 2013 йилларда терма жамоамиз сафида камида 10тадан ўйин ўтказган.


Сервер Жепаровнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

1

Словакия

Ўртоқлик

1:4

14.05.2002

25

Баҳрайн

ЖЧ-2006 саралаши

1:1

08.10.2005

50

Қатар

ЖЧ-2010 саралаши

0:3

06.09.2008

75

Қирғизистон

ЖЧ-2014 саралаши

3:0

28.07.2011

 
Кейинги жума куни Александр Гейнрих ҳақида маълумот берамиз.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика