Latest news

21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди1 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида4 20:52Асмир Бегович жамоасини ўзгартириши мумкин0 20:52МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 20:35Киевнинг «Динамо»си Кононов билан келиша олмади0 20:35Киевское «Динамо» не смогло договориться с Кононовым0 20:16Доннарумма "Милан"дан кетадими?6 20:10Джанлуиджи Доннарумма может покинуть "Милан"0 20:00ЕЧЛ. Мадридда пешқадам номига аниқлик киритилади, Францияда эса "Лион" - "Севилья" қарама-қаршилиги ёхуд "ДИЗАЙН" чиптаси сизни кутмоқда...176 19:47Недведга 12 декабргача "Ювентус"нинг ҳар қандай тадбирларига бориш таъқиқланди4 19:47Недведу запрещено посещать любые мероприятия «Ювентуса» до 12 декабря0 19:22МЮ Депайни Украинага олиб кетмади9 19:22МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 19:00“Милан” қай тариқа даромад қилади?5

28 mar 12:40
News

Терма жамоа гвардиячилари №11. Одил Аҳмедов

Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича 11-ўринда турган ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ҳақида маълумот берамиз. Айни пайтда “Анжи” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз 57 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Аҳмедов 57 учрашувнинг 46тасида тўлиқ ўйнаган. 9 бор асосий таркибда майдонга тушиб учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 2та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Одил Аҳмедов миллий терма жамоа сафида жами 4807 дақиқа ҳаракат қилган.

Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Аҳмедов терма жамоадаги ўз дебютини 2007 йилнинг 13 октябрида Хитой Тайпеига қарши ЖЧ-2010 саралашида ўтказган. Уни терма жамоага Рауф Инилеев жалб этган. Ўша куни ярим ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган ва 90 дақиқа ўйнаган. МҲСК стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 9:0 ҳисобида зафар қучишган.

У терма жамоа сафидаги 57 учрашувда 4 марта огоҳлантириш олган. Аҳмедов ўзининг илк сариқ карточкасини 2008 йилда ЖЧ-2010 саралашида Ливанга қарши ўйинда олган.

Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 4та гол урган. Биринчи голини айнан юқоридаги Ливан билан баҳсда урган.


Одил Аҳмедов Хитой Тайпеига қарши ўйинда терма жамоадаги дебютини нишонлаган


Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2011 саралаши ва финал босқичида иштирок этган. Бундан ташқари Аҳмедов ЖЧ-2010 ва 2014 саралашларида ҳам майдонга тушган. Яқинда терма жамоамиз билан бирга Осиё Кубоги-2015га йўлланмани қўлга киритди.

Қатардаги Осиё Кубогида Аҳмедов барча олти ўйинда тўлиқ ўйнаганди. Гуруҳ босқичидан ўрин олган Қатар ва Хитой билан учрашувларда рақиб дарвозасига тўп киритган.


Одил Аҳмедов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан олдин.
 

Рақиб терма жамоалар
У футболчи сифатида 25та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Иорданияга қарши ўйнаган – 5 марта. Баҳрайн, Қатар, Ливан ва БААга қарши 4та ўйин ўтказган.


Аҳмедов Қатарга қарши (4:0) ўйинда рақиб дарвозасига зарба бермоқда.

Сариқ ва қизил карточкалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек Аҳмедов терма жамоа сафида тўрт бор сариқ карточка билан “сийланган”. Футболчи Баҳрайн, Босния ва Герцеговина, Ливан ва Тожикистонга қарши ўйинларда огоҳлантирилган. Одил 2009 йил Эронга қарши баҳсда терма жамоадаги биринчи ва ягона қизил карточкаси олган. Қизиғи ўша учрашувни Равшан Эрматов бошқариб борганди.


Одил Аҳмедов термадаги ягона қизил карточкасини олган Эронга қарши ўйинда.

Йиллар
Аҳмедов 2007 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келмоқда. У 2008 ва 2011 йилларда энг кўп учрашув ўтказган – 13тадан.

Одил Аҳмедов терма жамоадаги охирги учрашувини 2014 йил 5 март куни БААга қарши ўтказди. ОК-2015 саралашидаги ўйинда дуранг қайд этилганди 1:1. Аҳмедов ҳали бир неча йиллар давомида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.


Ярим ҳимоячи Японияга қарши баҳсда.

Одил Аҳмедовнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Хитой Тайпеи

ЖЧ-2010 саралаши

9:0

13.10.2007

90

10

Уммон

Ўртоқлик учрашуви

0:2

20.08.2008

90

20

Австралия

ЖЧ-2010 саралаши

0:2

01.04.2009

90

30

Баҳрайн

Ўртоқлик учрашуви

4:2

12.10.2010

90

40

Тожикистон

ЖЧ-2014 саралаши

1:0

02.09.2011

90

50

Хитой

Ўртоқлик учрашуви

2:1

06.06.2013

84

57

БАА

ОК-2015 саралаши

1:1

05.03.2014

90


Кейинги жума куни Азиз Ҳайдаров ҳақида маълумот берамиз.
 
Терма жамоа гвардиячилари
№1. Темур Кападзе
№2. Сервер Жепаров
№3. Александр Гейнрих
№4. Игнатий Нестеров
№5. Миржалол Қосимов
№6. Андрей Федоров
№7. Николай Ширшов
№8. Асрор Алиқулов
№9. Максим Шацких
№10. Виктор Карпенко

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади. 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook