UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  5 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

Темур Олимхўжаев: «Футболчилар саралаш баҳсларига тайёр» Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: «Футболчилар саралаш баҳсларига тайёр»

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев U-16 ОЧ саралаш баҳсларига ўз шогирдлари тайёр эканини таъкидлади.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2014 йилги U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Яман ҳамда Фаластин ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ўз шогирдларининг саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиши учун ҳар томонлама тайёр эканини таъкидлади.

«Саралаш баҳслари олдидан етарлича тайёргарлик кўрдик. Яман ҳамда Фаластинга қарши кечадиган учрашувларда мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатиб келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати баҳсларига йўлланмани қўлга киритишни истаймиз», - дейди Олимхўажев.

«18 сентябрь куни Қатар ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини Тошкентдаги илк халқаро ўйин бўлгани учун футболчиларда бироз ҳаяжон сезилди. Қатарга қарши ўйинда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунинг устида албатта ишлаймиз ва саралаш баҳсларида чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Таркибимизда иккита футболчида кичик жароҳат бор. Аммо 27 сентябрьда бўлиб ўтадиган илк ўйинимизгача улар тикланиб сафга қайтиши кутилмоқда. 24 сентябрь куни футболчилар билан саралаш ўйинлари олдидан машғулотларни бошлаймиз. Саралашдан муваффақиятли ўта олсак олдимизда етарлича вақт бўлади. Бу вақт оралиғида терма жамоада селекция ишларини олиб боришни ва таркибга яна бир қатор иқтидорли футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз», дейди Олимхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Олимхўжаев шогирдлари саралаш баҳсларининг илк ўйинида 27 сентябрь куни Фаластин ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушса, 29 сентябрь куни «ЖАР» стадионида Яман ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнайди.


U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаши.
«В» Гуруҳи. Тошкент. «ЖАР» стадиони. 25-29 сентябрь.


25 сентябрь.
Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Фаластин (U-16)

29 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика