UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда Янгиликлар

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда

Осиё Чемпионлар Лигаси-2014 плей-офф баҳсларидаги иштироки туфайли мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинига бошқа клублардан эртароқ киришган «Локомотив» клуби аъзолари шу кунларда машғулотларга зўр беришмоқда.
Бугундан машғулотларга темирйўлчиларнинг янги хариди Анвар Ғофуров ҳам келиб қўшилди. Шунингдек, бир муддат Қозоғистоннинг «Астана» клуби кўригида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳам «Локомотив» машғулотларида иштирок этмоқда. Жароҳати боис Мавсум-2013нинг иккинчи ярмини ўтказиб юборган Игнатий Нестеров машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланишни бошлаб юборган. Унинг қачон сафга қайтиши эса январ ойида Германияга бориб немис шифокорлари кўригидан ўтгач маълум бўлади.

Дарвоқе, жамоа машғулотларида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бунга ўтган мавсумни «Нефтчи» сафида ўтказган Элдор Исабоев, «Олмалиқ» клуби шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, «Локомотив-БФК» ярим ҳимоячиси Сарварбек Сафаров шулар жумласидан. Бундан ташқари машғулотларда яна икки нафар хорижлик футболчи ҳам иштирок этишяпти. Ушбу футболчилар машғулотларда ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишади. Машғулотлар кунига икки махалдан давом этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика