19 feb 11:32
News

«Темирйўлчилар» Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишди

Бугун эрта тонгда “Локомотив” футбол клуби делегацияси иккинчи хорижий йиғинни ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Хабарингиз бор, жамоа 11 январдан 25 январга қадар БААда, Абу Даби шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрган эди. Иккинчи йиғин эса БААнинг бошқа шаҳри Дубайда бўлиб ўтади. Абрамов шогирдлари “Jebel Ali” меҳмонхонасида истиқомат қилади ва шу ерни ўзида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Жамоамиз Дубайдаги йиғин доирасида бир нечта назорат учрашуви ўтказади. Рақибларимиз ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook