UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  25 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  344 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Тажриба шижоатдан устун келди ёхуд "Насаф" Навоийда ғалабага эришди Янгиликлар

Тажриба шижоатдан устун келди ёхуд "Насаф" Навоийда ғалабага эришди

Учрашув ниҳоятда кескин ва ҳужумларга бой бўлди.
Дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олган меҳмонлар “Қизилқум” жамоаси жарима майдончаси ичида кўрлаб хавфли вазиятларни содир этишди. Аммо дарвозабон Эркин Жабборовнинг маҳоратини алоҳида таъкидлаш лозим.

Учрашув давомида иккинчи даврани деярли тўлиқ янгиланган таркиб билан бошлаган навоийликларда иштиёқнинг кучлилига ҳар лаҳзада сезилиб турган бўлса-да, юзага келган хавфли ва қулай вазиятларни голга айлантиришда уларга тажриба етишмади.

Иккинчи бўлимда “Насаф” вакиллари стандарт вазиятдан унумли фойдаланишни. Белгиланган жарима тўпини Артур Геворкян чиройли тарзда жарима майдончасига узатиб берди. Тўп йўналишини боши билан ўзгартириб юборган Мақсуд Каримов учрашув тақдирини ҳал этди — 0:1.

Олий лига
15-тур, 2013 йил 10 август (шанба)
“Қизилқум” (Навоий) — “Насаф” (Қарши) — 0:1 (0:0)

Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 8211 томошабин
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов (барчаси Тошкентдан), Николай Мешков (Самарқанд).
“ҚИЗИЛҚУМ”: 1. Эркин Жабборов, 14. Файзулла Қамбаров (58. Акмал Рустамов, 74), 23. Сарваржон Холматов, 43. Акмал Холиқов, 48. Шерзод Файзуллаев, 50. Элдор Бойматов, 52. Жалил Кимсанов, 53. Хуршиджон Йўлдошев (44. Алишер Холиқов, 50), 54. Асқаржон Муҳиддинов, 87. Руслан Санаев, 90. Зафар Тўраев (6. Фарруҳ Ҳайдаров, 60).
Захирадагилар: 55. Артём Макосин, 11. Наврўзбек Алимов, 47. Жамшид Шоҳназаров, 57. Исроил Эргашев.
“НАСАФ”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 15. Зоҳид Абдуллаев (41. Азамат Алланиязов, 57), 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (88. Самандар Шодмонов, 64), 27. Илҳом Юнусов (77. Суҳроб Неъматов, 90+2), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов.
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 3. Раҳматулло Бердимуродов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 33. Одил Ҳамробеков.
Гол: Мақсуд Каримов, 72.
Огоҳлантиришлар: Хуршиджон Йўлдошев (14), Жалил Кимсанов (32)
Четлатиш: Жалил Кимсанов (82, иккинчи сариқ карточка).
Назоратчи: Александр Попов.

 “Қилиқум” ФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика