UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  1 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  7 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Тата Мартинонинг 100 куни 10 та рақамда Янгиликлар

Тата Мартинонинг 100 куни 10 та рақамда

Шанба куни Тата Мартино Барселона бош мураббийи бўлганига 100 кун бўлди. Унинг ушбу кунлар давомида қилган ишларини эътиборингизга 10 та рақамда ҳавола этамиз.
153. Бу рақам секундни билдиради, яъни Мартино Барсасининг биринчи расмий голи урилган вақт. Бу голни Алексис Санчес Татанинг Ла Лигадаги дебют учрашувида Левантега (7:0) қарши ўйиннинг 3-дақиқасида урган.

1. Бу рақам аргентиналик мутахассиснинг кўк-анорранглилар билан еришган илк кубокини билдиради. Бундан ортиқ бўлишини ҳали имкони ҳам йўқда, чунки у хозирча фақат Испания Суперкубокида ўйнади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки айни пайтда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида гуруҳ етакчиси.

0. Хеч қандай мағлубият йўқ. Янги мураббий кўк-анорранглилар билан биргаликда 17 та расмий учрашувда 13 та ғалаба ва 4 та дуранг эришган.

41. Айнан шу 17 та ўйинда Барселонанинг урган голлари. Ҳар бир ўйинга ўртача 2.4 голдан тўғри келмоқда.

10. Бу рақам Барселонанинг қуруқ ўйинлари. Қуйидаги рақиблар Барсага гол уролмаган: Атлетико (Суперкубок жавоб учрашуви), Аякс ва Селтик (Чемпионлар Лигаси), шунингдек Ла Лигада Леванте, Малага, Райо, Альмерия, Осасуна, Сельта ва Эспаньол.

21. Бу рақам Тата Мартинонинг ушбу мавсумда майдонга тушурган ўйинчилари сонини билдиради. Пинто, Ойер, Куэнка ва жароҳатланган Афеллайлар жамоа учрашувларида умуман майдонга тушмаган.

17. Виктор Вальдеснинг бу мавсумда ўтказган ўйинлари сони. Виктор Мартино бош мураббий бўлганидан бери жамоанинг барча ўйинларда қатнашган ва барча ўйинларда асосийда майдонга тушган  ягона ўйинчидир.

1331. Бу Жерард Пикенинг майдонда ҳаракат дақиқаси. Ҳимоячи майдонда Тата Мартинонинг энг кўп ишлатаётган ўйинчиси ҳисобланади. Пике бу мавсумда 17 ўйиннинг 15 тасини асосий таркибда бошлаган.   

11. Месси, Пике, Педро, Алексис, Хави, Неймар, Сеск, Алвеш, Бартра, Бускетс ва Адриано - булар жамоанинг бу мавсумдаги тўпурарлари.

37. Бу Тата Мартино ўтказган ва журналистлар саволларига жавоб берган матбуот  анжуманлари сони. Биринчи матбуот  анжумани 26 июлда уни таништирув маросимида бўлиб ўтган бўлса, охиргиси шанба куни Эспаньол билан ўйиндан кейин бўлиб ўтган. Мураббий фақат битта матбуот  анжуманини отаси вафот этганлиги сабабли ўтказиб юборган.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика