UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  53 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  18 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4

Тайёрлов гуруҳлари: “Бунёдкор-97” иккинчи бўлди! Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари: “Бунёдкор-97” иккинчи бўлди!

Қарши шаҳрида ўтказилган олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари мусобақаси республика босқичи якунланди.
Мусобақада иштирок этишган “Бунёдкор” футбол мактабининг 1997 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини 2-ўринда якунлашиб, ярим финалда “Пахтакор” билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 2:2. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида омадлироқ чиқишган бунёдкорчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Дмитрий Ким ва Равиль Бекчинтаев бошчилигидаги футболчиларимиз бош соврин учун финалда мусобақа мезбонлари – “Насаф” билан беллашишди. Ўйин давомида икки нафар тарбияланувчимизнинг майдондан четлатилганлиги ўз таъсирини ўтказиб, жамоамиз 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Жорий йилги тайёрлов гуруҳлари мусобақаси “Бунёдкор” футбол мактаби учун яхши ўтди, дейиш мумкин. Боиси 1999 йилда таваллуд топган футболчиларимиз ғолиб чиқишган бўлса, 1997 йилда туғилганлар иккинчи ўринни эгаллашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика