UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Тачмурад Агамуродов: "Асосийси, футболдан мухлислар мазза қилишди" Янгиликлар

Тачмурад Агамуродов: "Асосийси, футболдан мухлислар мазза қилишди"

"Бухоро" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг бухороликлар устози Тачмурод Агамуродов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ўйин қай тарзда кечганини ўзларинг кўрдинглар.Болалар жанговор руҳда майдонга чиқишди,бунинг устига рақиб ўта кучли жамоа эди. Бунақа жамоаларга қарши футболчиларни ортиқча психологик тайёрлаш шарт эмас, улар ўз-ўзидан бу рақибга нисбадтан жанговор руҳга эга бўлишади.

Биринчи бўлимда йигитлар сал ҳаяжонланишди, лекин вақт ўтган сайин тинчланишди ва ўзлари билган футболни намойиш эта бошлашди.

Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Умуман бу учрашувда ҳар иккала жамоа ютиши ҳам, ютқазиши ҳам ҳеч гап эмасди.

Асосийси, бугунги футболдан мухлислар мазза қилишди. Ҳар иккала жамоа ҳам мухлислар ишончини оқлашди. Ахир биз ва умуман футбол мухлислар учун-ку.

Умумий қилиб айтадиган бўлсам, бугун ҳамма нарса мени қониқтирди. Энг асосийси шогирдларимдан кўнглим тўлди. Барча мухлисларга раҳмат, бугун ҳам мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллаб турди.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика