UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Стивен Жеррарднинг мухлисларга мурожаати Янгиликлар

Стивен Жеррарднинг мухлисларга мурожаати

Стивен Жеррард янги ўйинчилар агар ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидагидек ўйин кўрсата олишса “қизиллар”ни турнир жадвалида кўтарилишига ишонади.
2012/13 йилги мавсумда Брендан Роджерс охирги ўн икки турнинг биттасида мағлубиятга учради ва еттитасида ғалаба қозониб турнир жадвалининг еттинчи қаторида тугатди.
 
Ўтган мавсумнинг охирги беш ёки олти ойи ажойиб бўлганди, биз яхши формада эканлигимизни кўрсатдик, менинг назаримда кучли тўртликдаги ўринга эришардик, - деб ёзади жамоа расмий сайти.

“Ливерпуль” янги мавсумни “Сток Сити”га қарши 17 августда уй учрашуви билан бошлайди. Кейинги турда “Астон Вилла”га меҳмони бўлишади ва навбатдаги “Энфилд”даги ўйин эса Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Юнайтед” билан бўлади.
 
“Тақвим биз учун қийинроқ тузилганини кўриш мумкин, шунинг учун хам биз янги мавсум бошланишига тайёр бўлишимиз керак. Премьер-лигадаги ҳеч бир ўйин осон бўлмаслигини унутмаслик керак. Биз мавсумни очко йўқотмасдан бошлашимиз керак. Биз учун янги ўйинчилар муваффақиятли бошлаб олиши муҳим, шунинг учун ҳам биринчи уй учрашувимизда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим”.
 
“Жамоага янги мураббий келар экан, унинг фаласафаси ва ўйин услубини ўйинчиларга етказиш учун маълум вақт талаб этилади. Айни дамда биз фаолроқ бўлишимиз керак, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатолмаганимизда жавобгарликни ўзимизга олишимиз керак. Шундай ўйинлар бўлганки меҳмонда “Саутгемптон” ва “Вест Бромвич” ҳамда “Астон Вилла” билан уй учрашувларимизда биз ўз шахсий ҳаракатларимиздан норози бўлганмиз ва жамоа мақсадига эришолмаган”.
 
“Биз кейинги йил бундай ҳолат такрорланмаслиги учун қўлдан келганча ҳамма ишни қиламиз, умид қиламизки бизни яхши мавсум кутиб турибди”.

“Мен Бренданни “Ливерпуль” бош мураббийлигидаги ўз вазифаларини билади деб ҳисоблайман. У “Суонси” ва бошқа жамоаларда ўзини яхши кўрсатди шунинг учун ҳам номдор жамоага бош мураббий бўлишга сазовор бўлди. Менинг ўйлашимча биз унинг бошчилигида олдинга силжиймиз ва аллақачон кўпгина тараққиётга эришдик. Агар жамоа раҳбарлари уни қўллаб-қувватлаб туришса жамоа ўсади шунда биз ҳам ўз мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.


liverpool.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика