17 sep 10:42
News

Стивен Пинар тўрт ҳафта майдонга тушмаслиги мумкин

“Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Стивен Пинар оёғидан жароҳат олди ва энди тахминан тўрт ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар беради Daily Mail.

Футболчи ўтган ҳафта ўтказилган машғулотларда жароҳат олган ва “Челси” билан бўладиган ўйинни ўтказиб юборади (биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида “Эвертон” ғалаба қозонган). Энди Пинар фақатгина 5 октябрда “Манчестер Сити”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бироқ майдонга қайтиш бунданда кўпроқ вақтга чўзилиши ҳам мумкин.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook