UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  0 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди Янгиликлар

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги (Биринчи Лига) биринчи босқич 1-тури доирасида 4 апрель, жума куни Самарқандда «Регистон» ва «Машъал-2» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ўйин 2:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлган.

Расмий протокол маълумотларига кўра, Самарқандда Биринчи Лига мавсумини очиб берувчи ушбу учрашувни бевосита «Олимпия» стадионидан 176 нафар томошабин кузатиб борган. Томошабинлардан бирининг Твиттерда маълум қилишича, «стадионда чироқ йўқлиги сабаб, мадҳияни қўя олишмади».

«Регистон» – «Машъал-2» учрашувини стадионда кузатиб борган самарқандлик журналистнинг Kun’га маълум қилишича, электрон воситалар ёрдамида давлат мадҳиясини қўйиш иложи бўлмаган бўлса-да, футболчилар ва ҳакамлар мадҳияни жонли ижро этишган, мадҳия ижро этилаётган вақтда Ўзбекистон байроғи кўтарилган.

Хабар беришларича, нисбатан салқин ва ёмғирли ҳавода маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланган ўйиннинг иккинчи бўлимида стадионга чироқ келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика