UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  9

"Сўғдиёна"даги муаммолар ҳал қилинадими? Янгиликлар

"Сўғдиёна"даги муаммолар ҳал қилинадими?

Олий лига клублари мавсумга ўзи хоҳлаган, имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўришмоқда.
“Сўғдиёна” клуби ҳам бошқалардан қолишмасликка ҳаракат қилган ҳолда бир амаллаб чемпионатга ҳозирликни давом эттиряпти. Даврон Файзиев устозлик қилаётган мазкур клубда муаммо ва камчиликлар жуда кўп. Шу сабабли ўтган йилги таркибдан кўпчилик ўйинчилар бошқа жамоаларга кетишди. Эътиборлиси, асосий таркиб ўйинчилари “Сўғдиёна”ни тарк этдилар. Уларнинг ўрнини муносиб тўлдириш Файзиев олдида турган жиддий муаммога айланди. Айни пайтда жиззахликлар Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Пойтахтдаги машғулотлар 25 февралга қадар давом этади. Шу билан бирга ўртоқлик ўйинлари орқали ўйинчиларнинг ҳолатларини текширяпти. Куни-кеча бош мураббий тайёргарлик ва муаммолар хусусида тўхталиб ўтди.  

- Ҳозирча тайёргарлигимиз режа бўйича кетяпти, деб гап бошлади Файзиев. – Лекин қиладиган ишларимиз ҳали кўп, камчиликларимиз, муаммоларимиз етарли. Шуларни бартараф қилиш устида иш олиб боряпмиз. Таркиб борасида ҳам бир тўхтамга келганимиз йўқ. Очиғи, биз учун ҳар томонлама қийинчилик бўляпти.  

- “Локомотив” билан икки марта назорат учрашувини ўтказдинглар. Ушбу учрашувлар жамоангизга нима берди?
- Иккала ўйин ҳам икки хил кўринишда ўтди. “Локомотив” деярли икки яримта жамоа футболчиларига эга. Биз ҳам иккита таркиб ўйнаганимиз билан кўпчилигида олий лигада ўйнаш тажрибалари жуда кам. Биринчи учрашувда 0:1 ҳисобида олдинда бориб якунда 3:1 ҳисобида ютқаздик. Иккинчи ўйинда эса жамоам яхши ўйин кўрсата олди. Фақат яратилган имкониятлардан фойдалана олмаганимиз чакки бўлдида. Буни мен тажриба етишмаслиги билан боғлаган бўлардим. Мураббий ҳеч қачон жамоаси ўйинидан қониқдим деб айта олмайди. Ўз олдига юқори мақсадни қўйган жамоа билан қандай ўйнашимиз керак, нималарга эътибор қилишимиз керак, шунингдек, рақиб танламасликни йигитларга тушунтирдик. Ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг курашиш кераклигини тушунтириб боряпмиз. Ўтган йили ўзимизга бўлган ишончни ҳис қилдик. Бу йил эса ўша ишончни янада кучайтиришимиз лозим. Аммо айрим сабабларга кўра ўтган йилги таркибимизда бир қатор футболчилар бошқа жамоаларга кетишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш оз-моз муаммо туғдиряпти. Айниқса, жамоавий ўйин ташкил қилишимизда роса қийин бўляпти. Янги таклиф этилган ўйинчилардан нимани талаб қилаётганимизни тушунтиришда давом этяпмиз. Алмаштириб бўлмайдиган ўйинчининг ўзи йўқ, ҳаммани алмаштирса бўлади. Тўғри, қийинчиликлар ҳар бир жамоада бўлгани каби бизда ҳам етарли. Лекин нимагадир эришмокчи бўлсангиз, бунга осонликча эришиш қийин. “Сўғдиёна”да бош мураббий сифатида икки йилни ўтказдим ва бу учинчи йилим бўлади. Мақсад жамоани қўлимдан келганича яхшироқ шакллантириш, клуб инфраструктурасини яхшилашдир. Бизни хурсанд қилаётгани томони шундаки, маҳаллий иқтидорли футболчиларимиз тарбияланишмоқда.  

- Клубга янги футболчиларни жалб қилиш масаласи қандай ҳал этиляпти?
- Озми-кўпми бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, шароит борасида мақтана олмаймиз. Таркибимиздаги янги футболчиларга тўхталсам, Суҳроб Қобилов яна жамоамизга қайтиб келди. Билсангиз керак, у олдин ҳам “Сўғдиёна”да тўп сурган. Тожикистоннинг “Истиқлол” клубида уч-тўрт йилдан бери фаолият олиб бораётган Сардор Иминовни ҳам таклиф қилдик. Аслида,сурхондарёлик бу йигитга билан икки йил олдин қизиққандим. Ўша пайтда унинг клуби билан шартномаси бор эди. Ўтган мавсум тугаганидан кейин Иминовнинг ҳам шартномаси якунланди. Унинг Ўзбекистонга қайтиш нияти борлигини эшитганимдан кейин жамоамизга таклиф қилдим. Ҳозирча ёмон таассурот қолдирмаяпти. Ўйиндан-ўйинга мослашиб боряпти. Ҳужумчи Жасур Бобоев ҳам кўрикдан ўтяпти. Самарқандан Турғун Қобилов ҳам машғулотларимизда иштирок этяпти. Умуман, кўплаб янги ўйинчиларни таклиф қила олганимиз йўқ. Умид қиламанки, чақирган футболчиларимиз тез орада жамоамиз ўйинига мослашиб кетадилар. Бизда барча эътибор жамоавий ўйинга қаратилган.  

- Жамоа етакчиси – Ринат Байрамов ҳам клубни расман тарк этдими?
- Ҳа, тарк этди. Шунингдек, Суҳроб Бердиев, Мурод Тошматов, Маъруф Муродов, Сирож Хамроев, Ориф Мамажонов, Жаводулло Ибрагимов, Нодир Ашурматов, умуман айтганда камида 9-10 нафар футболчи жамоамиз билан хайрлашди. Хеч кимни мажбурлаб ўйната олмаймиз. Ҳаммаси шарт-шароитга боғлиқ.  

- Кўриниб турибдики, таркиб борасида олдингизда жиддий муаммолар бор. Бу янги мавсумда сизга анчагина қийинчиликлар туғдирмасмикин?
- Қийин аҳволга солиши аниқ. Нима ҳам қилардик, шароитдан келиб чиққан ҳолда ишлашда давом этамиз. Боя айтгандимдек, бу каби муаммолар барча клубларимизда ҳам бор. Ҳар бир нарса охири маблағга бориб тақалади. Тушунаман, ҳар бир футболчи яхши шароитларга эга бўлган клубларда тўп суришни исташади. Кимдир кетаман деса уни мажбурлаб ўйната олмаймиз. Агар ўша ўйинчини олиб қолган тақдирингизда ҳам бу сизга зарар бўлади. Қолаверса, майдонда югуриб меҳнат қилган жамоа ютади, шунчаки юрган футболчи юта олмайди. Қанчалик тўғри йўлдалигимизни вақт кўрсатади. Мухлис ва мутахассислар мавсум давомида жамоамиз ўйинига қараб баҳо берадилар. Олдинги йиллардагидек битта жамоани бирлаштира олсак ҳаммаси кўнгилдагидек бўлишига ишонаман. Бунинг учун биз мураббийлардан кўпроқ жавобгарлик талаб қилинади.   

- Ҳозирча ҳеч бир футболчи билан шартнома тузилмадими?
- Ҳаммаси билан оғзаки келишиб қўйганмиз. Заявкадан ўтказаётганимизда ҳаммаси маълум бўлади деб ўйлайман.

- Бошқа ўйинчи таклиф қилмасдан мана шу таркиб билан чекланасизми?

- Клубнинг иқтидосий аҳволидан келиб чиққан ҳолда футболчи таклиф қиляпмиз. Бирор-бир номдор футболчини жалб қилишга имкониятимиз йўл қўймайди. Футбол ўйнайман, яхши савияга кўтариламан деган ўйинчиларни жамоага таклиф қиляпмиз. Биринчи ўринга пул масаласини қўяётган йигитларни олиб қола олмаймиз. Аммо яна ўйинчиларни таклиф қилиш ниятимиз бор. Аммо улар билан бир тўхтамга келишимиз керак. Бироқ уларнинг номларини ҳозир айта олмайман. Гарчи сафимизни кўпчилик тарк этишига қарамасдан, таркибимиздаги бошқа йигитларни сақлаб қолдик. Ўтган йили нечта футболчини рўйхатдан ўтказган бўслак, ҳаммаси чемпионатда қатнашишди. Ҳаммасига ўзини кўрсатиши учун имконият бердик.

- Молиявий қийинчиликлар бўлсада, молдавиялик дарвозабон Меленьчукни қандай қилиб жамоада олиб қолдингиз?

- Уни олиб қолиш катта қийинчилик туғдирди. Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтилмайди. Легионеримиз билан бу сафар ҳам фикримиз бир жойдан чиққани учун у билан келишувга эришдик. Уч йилдан бери “Сўғдиёна”да фаолиятини олиб боряпти. Клуб раҳбарларидан битта легионер футболчини қўшишни, у ҳам бўлса ўзимизда тўп сураётган дарвозабон дея тушунтириб рухсат олдим. Ундан кўнглим тўлгани учун яна хамкорлик қилишни таклиф қилдим. Ўз навбатида у ҳам лаббай деб жавоб берди.  

- Муаммолар бартараф этилишига қанчалик ишоняпсиз?

- Футболчиларни таклиф қилиш борасидаги қийинчиликлар бартараф этилади. Бу олдимиздаги долзарб мавзу. Ўтган йилгидан озгина қарздорликлар қолган. Буни клуб раҳбарлари футболчиларга ҳисоб-китоб ишларини ҳал қилишларига ваъда беришди. Биздан эса фақат сабр қилишимизни илтимос қилишди. Уларнинг ҳозирги ҳолатларини тўғри тушуниб турибмиз. Вилоятимизда катта қурилиш ишлари олиб бориляпти. Жиззах шаҳри янгиланяпти. Биз чиройли ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиб, олқишларини олиб шу йўл билан уларга жавоб қайтаришимиз мумкин.

ФИРДАВСХОН.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика