UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  1 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади Янгиликлар

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 7-турида “Сўғдиёна” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди.
6-дақиқада Сирож Ҳамроев қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг жарима майдонига кираверишда берган кучсиз зарбасини дарвозабон қайтарди. Мезбонлар ҳимоячилари ўнг қанотда Даврон Ҳошимовни ўтказиб юборишди ва у бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ Александр Меленчук аниқ ҳаракат қилди. Тўп учун кураш асосан майдон марказига кўчди. 

27-дақиқада Жора Оганесян томонида жарима майдонига ошириб берилган жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олди. 30-дақиқада тошкентликларнинг бурчак зарбасида голли вазият вужудга келди. Яна Меленчук ўз ўрнида. 36-дақиқада "Пахтакор"нинг қарши хужумида Жора Оганесян ва Игорь Сергеев томонидан ташкиллаштирилган комбинацияда Сергеевга аниқлик етишмади. Ҳолмуҳаммедов ўнг қанотдан бир неча ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди ва пастлаб берган кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим якунланди.

48-дақиқада Жаводулло Иброҳимовнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан дарвоза томон берган зарбаси анча хавфли бўлди. 50-дақиқа Темурхўжа Абдуҳолиқов Мерзляковни қулай вазиятга чиқарди. Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

Қарши хужумда Илҳом Комилов меҳмонлар жарима майдонида дарвоза томон кучли зарба берди ва тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Боян Миладинович бир неча ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Ҳар иккала жамоа ҳам гол уришга ҳаракат қилмоқда. Жиззахликлар асосан қарши ҳужумларда кўпроқ тер тўкишмоқда. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди. Бу вақтда ҳам ҳеч бир томон гол ура олмади. Шу тариқа "Сўғдиёна" ўз уйида "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0 (0:0)

Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент).

«Сўғдиёна»:
1.Александр Меленчук, 2.Жаводулло Ибрагимов, 3.Илҳом Комилов (4.Асил Бегимқулов, 79), 5.Илёс Қурбонов (9.Хуршид Йўлдошев, 62), 6.Муроджон Тошматов, 13.Жалил Кимсанов, 18.Сухроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 22.Ориф Мамажонов (25.Сардор Қаххоров, 76), 24.Элёр Орипов, 41.Аюбхон Нўъмонов.

«Пахтакор»:
12.Александр Лобанов, 3.Ғулом Ўрунов (4.Боян Миладинович, 70), 5.Акбар Исматуллаев, 6.Мурод Холмуҳаммедов (38.Аббос Махсталиев, 63), 7.Кахи Махарадзе, 9.Темурхўжа Абдухолиқов, 10.Жора Оганесян (15.Жамшид Искандеров, 46), 19.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак.
 
Огоҳлантиришлар:
Т.Абдуҳолиқов (60), Ж.Кимсанов (90+3)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика