Latest news

23:06Франция. ПСЖ «Монпелье»га йирик ҳисобда ютқазди29 23:06Чемпионат Франции. «ПСЖ» в гостях разгромно уступил «Монпелье»0 22:45ВИДЕО. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:137 22:36«Реал»нинг мағлубиятсиз серияси 33та ўйинга етди41 22:36«Реал» продлил беспроигрышную серию до 33 матчей1 22:32Чемпионат Испании. «Барселона» сыграла вничью с «Реалом»0 22:25Англия. «Тоттенхэм» «Суонси»ни тор-мор этди ва бошқа натижалар8 22:25Чемпионат Англии. «Тоттенхэм» разгромил «Суонси» и другие матчи0 22:19ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:142 22:05Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди221 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс учта голли пас оширди6 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс сделал три голевые передачи0 21:33Германия. «Дортмунд» - «Менхенгладбах» 4:1 ва бошқа ўйинлар3 21:33Чемпионат Германии. «Дортмунд» разгромил «Менхенгладбах» и другие матчи0 21:16Агуэро 4та ўйинга дисквалификация қилинади8

24 dec 19:00
News

Содиқ футболчиларнинг улгуржи кетиши

Ўзбек футболида турли йилларда ажабланарли ҳолатларга гувоҳ бўлиб келганмиз.
Масалан, бир жамоа етакчиларининг иккинчисига ёппасига кўчиб ўтиши (бу ҳозир ҳам давом этяпти). Ёки охирги пайтларда “Нефтчи” билан рўй бераётган вазиятни олайлик. Жамоада узоқ йиллардан бери тўп тепиб келган содиқ ва маҳаллий футболчиларнинг клубни ёппасига тарк этиши. Эътиборлиси, ўша ўйинчилар бир эмас, балки турли жамоаларга кўчиб ўтишди. Демак, бу ҳолатда бир клуб тарафидан футболчиларни ўзига оғдириб олиш борасида гап бўлиши мумкин эмас.

Фарғоналик ишқибозлар билан суҳбатлашар эканмиз, улар “Нефтчи”ни натижалардан ҳам кўра кўпроқ жамоадаги анъаналар, маҳаллий футболчиларнинг таркибда кўп бўлгани сабабли севишига амин бўласиз. Шунинг учун сўнгги йилларда кузатилган омадсиз мавсумлардан кейин ҳам стадионга мухлислар ташрифи борасида “Нефтчи” олий лигада яққол пешқадам бўлиб турганди. Футболчиларда шу анъанага ишонч бўлгани боис эртанги кунда нима бўлишидан хавотир йўқ эди. 2013 йил клуб тарихидаги энг шов-шувли воқеалардан бири рўй берди. 26 йил жамоага бош мураббий бўлган Юрий Саркисян истеъфога чиқарилди. Бироқ жамоага шунча йиллар давомида хизмати синган мутахассиснинг Фарғонадаги учрашувда мухлислар билан хайрлашишига имконият берилмади. Эҳтимол, буни кейинги йил янги стадионда амалга оширишар (ОАВ бунга кўп эътибор қаратди), лекин Саркисян “Нефтчи” билан юлдузли даврлари ўтган эски стадионда хайрлашиши адолатдан бўларди. Қолаверса, буни ўша маҳалда амалга ошириш шарт эди. Бироқ бу ҳодиса юз бермади. Саркисяннинг кетиши туфайли маҳаллий футболчиларнинг жамоа анъаналарига бўлган ишончи пучга чиқди. Нима сабабдандир жамоа раҳбарияти кўп йиллардан буён “Нефтчи” учун тер тўкиб келаётган футболчиларга янги шартномалар таклиф қилмади. Таклиф қилинганлари эса буни қабул қилмади. Ўтган йилнинг ўзида Саркисяннинг истеъфога чиқарилишини ёқламаган Анвар Бердиевга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бу қарор ортида футбол билан боғлиқ ҳолат ётмагани жудаям ачинарли. 2000 йил Фарғонага келган ҳужумчи 13 мавсум мобайнида деярли маҳаллий футболчига айланиб улгурганди, ишқибозлар уни ёқтиришарди. Жароҳат олган пайтларида жамоа уни ўз ҳолига ташлаб қўймагани учун Бердиев ўйинлар чоғида бор кучи билан “Нефтчи”га ёрдам беришга интиларди. Ўтган йиллар давомида Анвар фарғоналиклар учун олий лиганинг ўзида 164 тўп киритганди. Бундай натижага эришиш учун унга 345 ўйин етарли бўлди. 2013 йилги таркибни олиб қарайдиган бўлсак, Бердиев олий лигада энг кўп майдонга тушган ва жамоада узоқ вақтдан бери фаолият кўрсатиб келаётган ўйинчилардан бири эди. Лекин Бердиевнинг кетиши йўқотишларнинг бошланиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди холос.

Бутун фаолиятини фақат “Нефтчи”да ўтказиб келган Мансур Саидов ва Иқбол Акрамов ўтган мавсум якунига етгач, жамоа билан шартномани узайтиришмади. Энди фарғоналик ишқибозлар Саидовни “Бунёдкор”, Акрамовни эса “Олмалиқ” либосида кўришларига тўғри келади. Бу оғриқли бўлади, албатта. Чунки бундан аввалроқ Холматов, Қўзибоев, Тўхтахўжаев сингари футболчиларнинг кетиши ҳам афсусланарли лаҳзаларни тақдим қилганди. Лекин улар кетгани билан “Нефтчи”да маҳаллий футболчилар сони деярли камаймаганди. Жамоа ички ресурслари ёрдамида имкон борича бу йўқотишлар ўрнини тўлдирганди. Бироқ ҳозиргидек бир неча етакчилар ва айни пайтдаги таркибда жамоа афсоналари ҳисобланган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш осон кечмаслиги табиий. Чунки “Нефтчи” футбол мактабидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган Саидов ва Акрамов, узоқ йиллар ўйнаш орқали маҳаллий футболчи мақомидан кам бўлмаган Бердиев майдонда шерикларига далда бўлишарди, ишонч беришарди. Энди жамоада таянч вазифасини ким бажаришини тасаввур қилиш қийин. Чунки таркибда қолган маҳаллий футболчиларнинг аксарияти ҳали ёш, сафга ўтган йили ёки эндигина қўшилган ўйинчиларнинг буни бажаришлари деярли имконсиз. Энг салбий тарафи шундаки, таркибга қандай савиядаги ижрочилар таклиф қилинишидан қатъи назар, мухлисларнинг жамоага бўлган аввалги муносабатини қайтариш осон бўлмайди. Чунки улар ўзлари кўришга ўрганиб қолган “Нефтчи”ни кўришмайди. Жамоа афсоналари клубда олиб қолиш зарур эди. Ҳеч бўлмаганда бирини. Биргина Раулнинг “Реал”дан кетиши ўз вақтида ишқибозларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлганди. Ўшанда ҳужумчи захирада ўтириб қолгани сабабли ўзи кетишни истаган бўлса ҳам мухлислар буни раҳбариятнинг айби деб тушунишганди. Ёки “Барселона” Пуйолга жавоб бериб юбориши мумкин эди. Чунки у олдинги савияда ўйнай олмаяпти. Бироқ жамоа анъаналари туфайли бундай футболчилар фаолияти охиригача жамоада ушлаб турилади.

Саидов 2001, Акрамов эса 2002 йилдан бери “Нефтчи”нинг асосий таркибида ўйнаб келишаётганди. Мансур фарғоналиклар охирги марта чемпион бўлган 2001 йилда ўйнаган кам сонли ижрочилардан бири эди. Уларнинг жамоадаги етакчилик позициясини тўлдириш осон бўлмаслиги турган гап. Шунингдек, “Нефтчи” мактабида тарбияланган Шерзод Ҳакимов, Шукур Пўлатов ва Сардор Мирзаев ҳам бошқа клубларга кўчиб ўтишди. Эътиборлиси, бу футболчиларнинг аксарияти 2013 йилги мавсумни кучли учликда якунлаган жамоалар билан шартнома имзолашди. Демак, уларнинг савияси яхши. Акс ҳолда, “Бунёдкор” ёки “Локомотив” ўша футболчилар билан шартнома имзолаб ўтирмасди. Бу ўринда ўйинчиларнинг савияси пастлаб кетгани ҳақида саволларни кун тартибидан олиш ташласа бўлади. Уларнинг “Нефтчи”дан кетиш сабаби бошқа нарса билан боғлиқ. Саидов муҳитдан кўнгли тўлмагани сабабли шундай қарорга келгани ҳақида гапирди. Қолганлар эса фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттириш истаги кучлилик қилганини таъкидлашди.

Энди Амет Мемет бутунлай бошқа жамоани шакллантиришга мажбур бўлади. Ўтган йили асосий таркибда ўйнаган жамоанинг ярмини йўқотгани туфайли ижобий натижалар қайд этиш осон бўлмайди. Шу ўринда бирданига шунча футболчининг кетиши жамоада келишмовчилик бўлганини исботлагандек бўлди. Янги келган ўйинчиларнинг киришиб кетишлари учун узоқ вақт талаб этилади. Қолаверса, яхши савиядаги футболчилар олий лигада унчалик кўп эмас. Таркибни кучайтириш учун Ўзбекистондан топиладиган ўйинчилар кифоя қилмайди. Балки, муаммони легионерларни жалб этиш орқали ҳал этишга ҳаракат қилишар. Бунинг қандай самара беришини кузатиб борамиз. Ҳозирги шароитда мухлисларни стадионга қайтариш учун ҳеч бўлмаганда ижобий натижалар жуда ва жуда керак.

Иқбол Акрамов
2003 3 ўйин
2004 19 ўйин, 1 гол
2005 5 ўйин
2006 22 ўйин
2007 17 ўйин
2008 22 ўйин
2009 24 ўйин
2010 18 ўйин
2011 21 ўйин
2012 21 ўйин, 2 гол
2013 23 ўйин,1 гол

Анвар Бердиев
2000 йил 17 гол
2001 йил 14 гол
2002 йил 18 гол
2003 12 ўйин, 17 гол
2004 9 ўйин, 2 гол
2005 24 ўйин, 10 гол
2006 26 ўйин, 9 гол
2007 29 ўйин, 9 гол
2008 25 ўйин, 12 гол
2009 23 ўйин, 13 гол
2010 22 ўйин, 10 гол
2011 21 ўйин, 11 гол
2012 22 ўйин, 19гол
2013 15 ўйин, 7 гол

Мансур Саидов
2001 3 гол
2002
2003  26 ўйин
2004  2 ўйин
2005  20 ўйин
2006  29 ўйин, 5 гол
2007  24 ўйин, 3 гол
2008  24 ўйин, 2 гол
2009  28 ўйин, 5 гол
2010  24 ўйин, 3 гол
2011  16 ўйин, 3 гол
2012  22 ўйин, 4 гол
2013  23 ўйин, 2 гол

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook